июл 13, 2020 12:31 Asia/Tashkent
  •  Арабистон жанубида Яманнинг ракета ва дрон амалиётлари

Саудиялик манбалар душанба куни бомдод вақтида Арабистон жанубидаги сувлар ва Хамис Машит минтақаларида портлашлар юз бергани ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Саудиялик манбалар бу портлашлар Яман халқ камитетлари ва армиясининг ракета ва дрон ҳужумлари натижасида руй берди, деб эълон қилди.

Саудиялик  ОАВ Арабистон ракета ҳужумларига қарши системаси яманликларнинг ракета ва дронлари ҳужумлари билан қарши курашишди, деб иддао қилди. 

ОАВ тарқатган хабарларга кўра, Яман дронлари Арабистоннинг жанубида жойлашган Асир вилоятидаги Хамис Машит минтақасида қарор олган Малик Холид ҳаво базасини нишонга  олди.

Бу ҳодисанинг тафсилотлари нашр этилгани йўқ.

Бундан олдин Яман армияси Яманни Арабистон қуршовга олиши ва тажовузлари давом этар экан, бу мамлакатнинг иқтисодий муассасалари ва ҳарбий позитсиялари Яманнинг ракета  ва дронлари  ҳужуми билан юзмаюз бўлади,-деб таъкидлаган эди.

Ёрлиқ

Шарҳ