июл 13, 2020 19:08 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим лабораторилари коронавирусни аниқлаш учун асбоб-ускуналар етишмовчилиги билан юзмаюз бўлган

Ишғолий Фаластинда коронавирусбилан касалланганларнинг сони кўпайиши ва бир кунда 1000 нафарга етиши билан сионистик режимнинг тиббиёт тизими ушбу беморликка мубтало бўлганларни аниқлаш асбоб-ускуналарининг камчилиги билан юзмаюз бўлган.

Сионистик режим соғлиқни сақлаш вазирлиги ишғолий Фаластинда еттита коронавирусни аниқлаш воситаларининг етишмовчилиги ва вирусга қарши  курашиш учун бошқа лаборатория жиҳозлари яқин келажакда охирга етишини эълон қилди.

Исроилда микробиология жамиятининг раиси Эстер Эдмоннинг таъкидлашича, лаборатория ускуналари етишмовчилиги кунлик тестларни олиш мизонини камайиши сабабига айланади. Айни пайтда, ишғол этилган Фаластинда касалликнинг ккинчи тўлқини кучаймоқда,-деб айтди. 

Ҳааретзнинг ёзишича, бугунги кунда ишғолий Фаластинда Ковид-19 вирусини текшириш учун атиги 38 лаборатория мавжуд. 

Сионистик режим соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган расмий маълумотларга кўра, ҳозиргача ишғолий Фаластинда коронавирус билан зарарланганларнинг сони 38 минг 670  нафарга етган ва 363 нафар эса ҳалок бўлган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ