июл 21, 2020 17:52 Asia/Tashkent
  • Саъудия қироллик саройи атрофидаги низолар

Маҳаллий айрим манбалар Арабистон пойтахти Риёз шаҳридаги қироллик салтанати қасри атрофида отишма юз бергани ҳақида хабар берди.

Ўзгариш ва эркинлик ҳаракати интернет маркази бугун Риёздаги Малик Файсал ихтисослашган касалхонада Арабистон подшоси "Салмон бин Абдулазиз" ётқизилгани ҳақида хабар тарқалгани оқибатида, ушбу шаҳарнинг Ал-Хазомий маҳалласида  жойлашган қироллик қасри атрофида ўқ товуши эшитилганини эълон қилди. 

Агарчи қироллик саройи атрофида отишма юз бергани ҳақидаги хабарни Арабистон давлати инкор этган бўлсада, аммо ижтимоий тармоқларда ушбу тўқнашувдан олинган тасвирлар нашр этилган.  

Бошқа томондан Малик Салмонни кечаси касалхонага ётқизилиши мутахассисларнинг эътиборини ўзига жалб этди. Шунинг учун баъзи давлат хизматчилари ижтимоий тармоқларда Малик Салмонни касалхонага ётқизишилиши қироллик саройида илғор тиббий имкониятлар борлигига қарамай амалга оширилганини айтишди.

Шундай назарга ташланадиким, Арабистондаги низолар қудратни қўлга киритиш учун салтанат хонадони ичида юз бераётган низолар билан боғлиқдир ва Салмон бин Абдулазиз ўлими ҳақидаги миш-мишлар ҳам тарқалмоқда. 

Ёрлиқ