август 03, 2020 13:34 Asia/Tashkent
  • Бир ой ичида Ол Сауд режими қирувчи самолётлари қарйиб 600 марта Яманга ҳужум қилган

Ўтган бир ой ичида Ол Сауд режими бошчилигидаги коалициянинг қирувчи самолётлари Яманнинг турли минтақаларини 598 марта бомбардимон этгани аниқланди.

Меҳр ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, ҳарбий манбалари эълонига асосан,  Ол Сауд режими коалицияси  ҳаво ҳужумларининг ярми Яманнинг Маъреб вилоятига қарши амалга оширилган.

Бугун ҳам Ол Сауд режими қирувчи самолётлари  Яманнинг Ҳаж ваа Аж-жувф вилоятларининг айрим минтақаларига  авиазарбалар берган.

Саудия Арабистони режими қиурвчи самолётлари  Яман шимолидаи Катоф минтақасида жойлашгани Аламора маҳалласини ҳам уч мара бомбардимон этди.

Эслатиб ўтамиз Ол Сауд режими 2015 чи йилнинг март ойидан бери  АҚШ, БАА ва бошқа бир нечта реакцион режимлар ҳимояти билан Яманга ҳарбий ҳужумларни бошлаб бу мамлакатни ер, ҳаво ва денгиздан муҳосарага олган.

Ол Сауд режими ва унинг иттифоқиларининг ҳужумларида бугунга қадар  16 мингдан ортиқ  яманликлар  қурбон бўлиб,  ўн минглаб нафар мажруҳ ва миллионлаб яманликлар қочқинликка юз тутишган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ