август 05, 2020 14:41 Asia/Tashkent
  • Бейрут портлаши қурбонлари 100 нафарга яқинлашиб, жароҳатланганлар сони 4 минг нафардан ошди

Ливаннинг Қизил Хоч ташкилоти раиси Бейрутдаги кучли портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 100 нафарга яқинлашди , 4 мингдан ортиқ ҳам яраланди деб эълон қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Ливан Қизил Хоч раиси Georges Kettaneh телевидения орқали суҳбатида, портлашда қурбон бўлганлардан айримларини ҳалигача вайроналар остига  қолаётганини таъкидлаб, Бейрутдаги портлашда 4 мингдан ортиқ одам жароҳат олган ва қурбонлар сони 100 нафарга етиши мумкин деб изоҳлади.

Kettaneh  шунингдек, 75 та тез ёрдам машинаси хизматдадир ва зарур бўлганда 50 та транспорт воситалари фойдаланилади деб таъкидлади.

Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати ҳам  Бейрут портлашида қурбонлар аҳл -оилаларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларга ёрдам бериш йўналишида Ливаннинг барча тиббий марказларида қон топшириш бўлинмаларини ташкил этди.

Ҳизбуллоҳ ҳаракати барча ливанликларнинг ушбу ташаббусига қатнашишга чақирган.

Сешанба куни кечқурун Бейрут портидаги омборда рўй берган кучли ёнғин натижасида аммиакли нитрат омборхонасида катта портлаш содир бўлди.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ