август 10, 2020 12:17 Asia/Tashkent
  • Ливан президенти Байрутдаги портлаш бўйича Халқаро терговга розилик берилишини рад этди

Ливан президентлик идораси матбуот идораси, тарқатган баёнотида, Байрут портининг портлаши бўйича Халқаро тергов ўтказиш билан мамлакат президентнинг розилиги тўғрисида баъзи хабарларни нашр этиш ҳақиқатга тўғри келмайди дея маълум этди.

Кеча " Эсус"  интернет сайти  Ливан президенти Мишел Увн Араб Иттифоқи Бош котиби Аҳмад Абулғайт билан учрашганида Байрутдаги портлаш бўйича халқаро тергов ўтказилишига розилик берган деб иддао қилди. 

Алманор сайтининг хабар қилишича, Ливан президенти Мишель Увннинг матбуот хизмати Байрут портининг портлаши бўйича Халқаро текширув ўтказиш ҳақидаги ҳар қандай келишувни рад этди ва уни вақтни беҳуда сарфлаш деб баҳоладли.  

Мазкур баёнотда келтирилишича, суд тизими тезкор ҳаракат қилиши лозим , чунки кечиктирилган адолат -адолат эмас.

Эслатиб ўтамиз Ливан президенти Мшель Увн ўтган чоршанба куни,  кабинет йиғилишидаги позициясида Байрут портлашининг ноаниқликлари ва тури томонларини аниқлаш бўйича тергов давом этмоқда ва айбдорлар албатта жавобгаликка тортилади дея эълон этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ