август 13, 2020 16:03 Asia/Tashkent
  • Қатар Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши котиблигининг Эронга қарши баёнотини рад этди

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг таъкидлашича, Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши котиблигининг Эронга қурол эмбаргосини узайтириш ҳақидаги сўнгги баёноти ушбу кенгашга аъзо давлатларнинг позицияси эмас деб эълон этди.

Ал-жазира телеканалининг хабар қилишича, терроризмга қарши заминасидаги Қатар ТИВ махсус вакили  Мутлақ бин Можид Ал-Фаҳтоний, Форс кўрфази ҳмкорлик кенгаши котиблигиниг Эроннинг қурол эмаргосини узуайтириш зарурлиги ҳақидаги сўнгги баёнотига жавобан, Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг позициялари бу кенгаш котиблиги чиқарадиган  маълумотлар эмас, балки  аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишларида бериладиган маълумотларга асосланади деб изоҳлади.

Ал-Фаҳтоний ўз сўзларида , Эронга нисбатан жорий этилган санкциялар ижобий натижаларга олиб келмайди ва инқирозларни ҳал этишга ҳам ёрдам бермайди  чунки бўҳронлар ва муаммоларни мулоқот ва музокара орқали ҳал этиш зарур деб қўшимча қилди.  

Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши котиби Ноиф Фалоҳ Муборак Ал-Ҳажраф  БМТ Хавфсизлик кенгашига йўллаган мактубида  Эронни минтақадаги айрим гуруҳлар ва ҳаракатларни қурол билан таъминлашда айблаб Теҳрон давлатига қарши қуроол эмбаргосини бекор этилмаслигини тавсия этганди.

рон ТИВ наттоғи Эронга қурол эмаргоси муддатини узайтириш хусусидаги Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгашининг баёнотига кўрсатган аксиламалида, бу кенгашни яроқсизлигинги авжига бўлганини таъкидлаб, бу баёнот биртомонлама ва дикта қилинган ҳолда чиқарилган дея изоҳлади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ