август 21, 2020 16:22 Asia/Tashkent
  • Имом Ҳусейн (а)-нинг муттаҳар ҳарами қора ранг билан қопланди

Муҳаррам арафасида дунё шиаларининг учинчи имоми ҳазрат Имом Ҳусейн (а)-нинг Карбалодаги муқаддас ҳарами қора ранг билан қопланди.

Пайшанба куни Ҳусейний ошиқлари иштирокида, Сайидуш-Шуҳадо (а) муттаҳар ҳарамидаги  гумбаз байроғини алмаштириш маросими ҳам ўтказилди.

Шунингдек, пайшанба куни, муҳаррам  ойи ва шаҳидлар сайиди ва сарварининг азодорлик маросимлари арафасида, Машҳаддаги Ҳазрат Сомин-ул-Ҳужаж Али бин Мусо Ар-Ризо (а) ҳам қора ранг билан қопланди.

Разавийнинг муттаҳар ҳарами қора ранг билан қопланиши мунаввар гумбаз байроғини алмаштириш ва Сомин-ул-Ҳужаж бин Мусо Ар-Ризо (а)-нинг муқаддас зариҳини қора ранг билан ёпиш бошланди. Ва Имом Ҳусейн (а) қора байроғи Ҳазрат Имом Ризо (а) ҳарамининг малакутий саройи  ва майдонининг турли нуқталарида ўрнатилди.

Бугун, жума куни ҳижрий-шамсий 1399 йил мурдод ойининг 31 куни ва милодий ҳисоб билан  2020 йили 21 август куни ҳижрий-қамарий 1442 йил муҳаррам-ул-ҳаром ойининг биринчи куни билан тўғри келади. 

Имом Ҳусейн (а) ва ул ҳазратнинг вафодор ёронларининг шаҳодатга етказилиши ва Карбалодаги жонкуяр ҳодисадан асрлар оша ўз аҳамияти ва мавқеини юқотгани йўқ, балки замон утиши билан Ошуро маросимининг паёмлари кенг кўламда кенгайиб, азодорлик маросимлари эса янада шукўҳли тарзда ўтказилмоқда.

Ҳазрат Имом Ҳусейн (а) ва ул ҳазратнинг вафодор ёронлари ҳижрий- қамарий 61 йили муҳаррам ойининг 10 -чисида Карбалода шаҳодатга етдилар.

 Бу қайғули муносабат билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор этамиз!

Ёрлиқ