сентябр 08, 2020 11:52 Asia/Tashkent
  • Лавров: Россия, Эрон ва Туркия давлатлари Сурия масаласи бўйича келишиб олганлар

Россия ТИВ раҳбарининг айтишича, Россия давлати Эрон ислом республикаси ва Туркия билан Сурияда Ливия -Ироқ сенарияларини такрорланишига йўқ қўймаслик тўғрисида келиша олган.

Форс ахборот аентлигининг хабар қилишича, кеча Сергей Лавров Дамашқ шаҳрида Остона конференцияси жараёнини кафолатлайдиган учта давлатларнинг ёндошувлари ўртасида фарқлар мавжуд, аммо Россия, Эрон ва Туркия давлатлари  Сурияда Ливия ва ё Ироқ сенарияларини такрорланишига йўл қўймасликнинг умумий мақсади тўғрисида келишиб олган деб қўшимча қилди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров душанба куни мамлатнинг ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий делегацияси бошчилигида СМуряи расмийлари билан учрашиш учун  Дамашққа сафар қилди.

Бугун шунингдек Россия ТИВ раҳбари Сурия пезиденти Башор Асад билан учрашди.Учрашувда Лавров Москва давлатини барча давлатларни бу  мамлакат мустақиллигини эҳтиром қилишга ундаб Суриядаги барча томонларни музокара ўтказиши учун шароит яратиб беришини таъкидлади.

Остона музокаралари 2017 йил январь ойида Эрон ислом республикаси ва Сурияда тинчлик ўртатиш мақсадида Россия ва Туркия ҳамкорлиги билан бошланган.

Эрон, Туркия ва  Россия давлатлари Остона йиғилиши жараёнинингкафиллари сифатида Сурия инқирози ва бўҳронларига ечим топишга ҳаракат қилишмоқда.

Суриядаги инқироз 2011 йилда Саудия Арабистони, АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари  ҳимояти остидаги террорчилик гуруҳлар томонидан минтақавий мувозанатни сиоинстик режимнинг фойдасига ўзгартириш учун кенг- қамровли ҳужум билан бошланди.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ