сентябр 16, 2020 10:13 Asia/Tashkent
  • Оқ уйда Фаластин орзу -умидларига хиёнат қилувчи машъум келишув имзоланди

Фаластин халқининг орзу-умидларига зид равишда Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн режимларининг ташқи ишлар вазирлари сешанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп ҳузурида сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштириш тўғрисида битим имзоладилар.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, бир томондан  БАА ТИВ раҳбари Абдуллоҳ бин Зоид Ол Наҳён, ҳамда Баҳран ташқи ишлар вазири  Абдулатиф бин Рошид Аз-Зиёний  ва бошқа томондан эса сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу Оқ уйда ушбу шармандали келишувга имзо қўйишди.

Маросим бошида БАА ва сионистик режим  ўртасидаги ҳамкорлик ҳужжат Трамп воситачилигида имзоланди ва сўнгра бунга ўхшаган келишувни Баҳрайн ва сионистик режим имзоладилар.

Якунда томонлар тўрт томонлама " Оброҳом" деган  келишувга имзо чекдилар.

Трамп маросимда ушбу келишувлар Ғарбий Осиё минтақасида тинчликка йўл очади деб даъво қилди.

БАА ТИВ раҳбари ҳам бу маросимда билдирган кулгули  изҳоротида Абу Дабининг келишуви БААнинг Фаластин халқи ёнида туришига ёрдам беради деб иддао қилди.

Баҳрайн ташқи ишлар вазири ҳам бу маросимда  Нетаняҳу, Трамп ва БАА ТИВ раҳбарига миннатдорчилик билдириб, ушбу келишувлар биринчи қадамлардир деб айтди.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу бу маросимда Трампни мақтаб,  бу жараёнга яна бир қанча араб давлатлари ҳам қўшилишади дея даъво қилди.

Исроил билан  БАА ва Баҳрайн режимларининг муносабатларини номаллаштириш маросимларини ўтказлиши билан бир вақтда сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштирилишига қарши   мухолифат гуруҳлари  Оқ уй олдига бориб,  сионистик режимни босқинчилиги ҳамда уни Фаластин халқи ҳуқуқларини инобатга олмасликига қарши шиорларини эълон қилишди.

БАА ва Баҳрайннинг сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштиришга уриниши ислом дунёсида кўп танқидларга учраган.

Араб режимлари шу ҳолда Исроил билан муносабатларини  нормаллаштиришга уринишмоқдаки, сионистик режим  йиллар давомида фаластинликларга қарши ҳужумларидан ташқари кўпгина арабий-исломий минтақаларни ишғол этган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ