сентябр 18, 2020 18:26 Asia/Tashkent
  • Эрдуғон Европа Иттифоқи институтларини танқид қилди

Туркия Президенти Европа Иттифоқи Кенгаши Раиси билан телефон орқали суҳбатда, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва муассасалар  минтақадаги, айниқса Ўрта ер денгизининг шарқидаги воқеалар олдида провокацион ҳаракатлартаъсирига тушмаслиги кераклигини айтди.

Туркия давлат телевидениесининг хабар беришича, Ражаб Таййиб Эрдуғон Чарл Мишел билан телефон орқали суҳбатда барча томонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича музокараларни мамнуният билан кутиб олишини таъкидлаб, ҳар қандай макон ва замонда Туркиянинг ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий ҳимоя қилишини айтди.

Кеча Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлуд Човуш Ӯғли ҳам Евроиттифоқнинг Анқарага қарши санкция жорий қилиши мавзусига муносабат билдириб, деди:  Франция, Греция ва Кипрнинг Рум қисми Туркияга қарши санкцияларни хоҳламоқда, аммо уларнинг бу истаги бажарилмайди.

Шунингдек, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Анқаранинг Шарқий Ўрта Ер денгизидаги ҳаракатларига нисбатан Европа Иттифоқининг позицияси тўғрисида огоҳлантирувчи баёнот берди: "Европа Иттифоқи ҳам, унинг бирон бир аъзоси ҳам Туркиянинг чегаралари ва ҳудудини белгилаш ваколатига эга эмас".

Яқинда Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Борел Туркиянинг Ўрта ер денгизи шарқидаги ҳаракатларини "бир томонлама" деб таърифлади ва Анқарага қарши санкциялар пакетини эълон қилди.

Ёрлиқ

Шарҳ