сентябр 19, 2020 15:31 Asia/Tashkent
  • Босиб олинган сарзаминларда коронавирус билан касалланганлар сони ошиб бормоқда

Исроил режими соғлиқни сақлаш вазирлиги ишғол этилган ҳудудларда кундан кунга кўпроқ коронавирусга чалиниш ҳолатларини қайд этилишини маълум этди.

Меҳр ахборот агентлигининг хар қилишича, бугун сионистик режим соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 24 соат ичида коронавирусни 5 минг 279 киши юқтириб олгани  ва бу сионистик режимда коронавирус билан касалланишда  рекорд бўлганини қўшимча қилди.

Янги касалларни ҳисобга олган ҳолда, сионистик режим ё ўзи ишғол этилган сарзаминларда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 179 минг 71 кишига етган ва улардан 512 нафари оғир аҳволда. 

Шунингдек босиб олинган Фаластинда коронавирус оқибатида ҳалок бўлганлар сони ҳам 1 минг 196 кишини ташкил қилмдқа.

Сионистик режимда коронавирус билан кассаланиш ҳолатлари шу ҳолда ошиб бормоқдаки,  бир неча кун олдин Исроил вазирлар маҳкамаси қатъий қонунларни, жумладан,  босиб олинган Фаластинда  3 ҳафта давомида қаттиқ карантин жорий қилинганини эълон қилди.

Яқинда сионистик режим солиқни сақлаш вазирлидаги етакчи масъуллар, Тел-авив босиб олинган  Фаластинда коронавирусни тарқалишини  ва вирусга қарши кўплаб тестлар ўтказиш учун лозим даражадаги ҳаракатлар қилмаган, шу сабабдан бу режим коронавиурснинг иккинчи тўлқинига қарши курашда тайёр эмас дея тан олишганди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ