сентябр 29, 2020 12:00 Asia/Tashkent
  • Башор Жаъфарий: Сурия, Эрон ва Россия терроризмга  қарши курашда катта ютуқларга эришдилар

Кеча БМТдаги Суриянинг доим вакили Эрон ислом республикаси ва Россиянинг терроризмга қарши курашда Сурия билан хавфсизлик ҳамкорликларига тўхталиб, Сурия давлати Эрон ва Россия билан биргаликда терроризмга қраши курашда кўплаб ютуқларга эришдилар деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Башор -Ал-Жаъфарий Эрон ва Россия терроризмга қарши курашда Сурия давлати ва  халқини қўллаб- қувватлаганини қадрлаб, Теҳрон ва Москвани терроризмга қарши  курашда Дамашққа ёрдам кўрсатиши каби  бу мамлакатни қайта қуриш ва тиклашда ҳам имкони қадар кўмаклашга ва ҳамкорлик қилишга чақирди.

Башор Жаъфарий шунингдек  Туркия ва АҚШ кучларининг ноқонуний равишда Сурияда иштирок қилаётганига ишора қилиб,  турк ва АҚШлик ҳарбийларини Суриядаги ҳузури босқинчилик деган гап дея изоҳлади.

БМТдаги Сурия вакили  Сурия ҳудудларида Туркия ва АҚШ ҳарбийларини ноқонуний ҳузурини танқид қилар экан,  Сурия ички ишларига аралашишиш ва бу мамлакат  нефтини ўғирлашга ҳеч кимнинг  ҳаққи йўқ деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ

Шарҳ