октябр 13, 2020 16:58 Asia/Tashkent
  • Исмоил Ҳания: тарих сионистик режим билан муроса қилувчиларга раҳм қилмайди

Фаластин исломий муқовимат ҳаракати -ҲАМАС сиёсий идораси раиси тарих сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришга уринган араб режимларига раҳм қилмайди ва миллатлар ҳам буни албатта унутмайди деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра,  ҲАМАС сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания ўз сўзларида БАА ва Баҳрайн ҳукмдорларини огоҳлантириб, уларнинг Исроил режими билан келишувларини мағлуб бўлганини, таъкидлаб, Исроил режимининнг асли мақсади Эронга яқин иқтисодий ва ҳарбий базаларни қўлга киритишдир дея изоҳлади.

Исмоил Ҳания шунингдек ҲАМАС ҳаракатини сионистик режимни Ғазо бўлгасига қарши ҳар қандай ҳужумлари ва тажовузлари  қаршисида тура олишга тайёр эканлигини эълон қилиб,  келажакда ҳар қандай уруш, албата душман учун жуда кўп оқибатларга ва оғир харажатларга олиб келишини қўшимча қилди.

ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари шунингдек,  асирлар алмашуви мавзусига тўхталиб, Миср делегацияси ҲАМАСнинг талаблари ва шартларини сионистик режимга етказган ва ҲАМАС аниқ жавобни кутиб турган деб аниқлик киритди.

Ҳания шунингдек,  милилй ярашиш масаласидаги ҲАМАС а Фатҳ гуруҳлари ўртасидаги музокараларни ижобий баҳолаб, ҳар иккила ҳаракат ҳам қўшма рўйхат тузиш орқали Фаластин сайловларига киришни ўйламоқда деб эълон этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ