октябр 19, 2020 13:41 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн ва сионистик режим ўртасида муроса келишуви имзоланди

Баҳрайн ва сионистик режим тўлиқ дипломатик алоқалар ва иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида имзоладилар.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, томонлар якшанба куни  молия ва сармоялар, авиация, сайёҳлик, савдо , фан ва технологиялар, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика ва ҳуқуқий ҳамкорлик бўйича битимларни имзоладилар.

Сионистик режим ҳам ОАВ-и келишувга биноан икки томон ўртасида ҳафтасига 28 рейс амалга оширилади деб хабар қилишди.

Айни пайтда, Баҳрайннинг турли минтақалари фуқаролари кеча тунда кўчаларда митинг ўтказиб, Баҳрайн режимининг сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштириш шартномасини яна бир бор қоралаб бунга қарши шиорларини эълон қилишди.

Баҳрайндаги Ал-Вифоқ жамияти ҳам чиқарган баёнотида ,  БМТ ва Халқаро ҳамжамиятни Ол Халифа режимини сионистик режим билан келишув бўйича референдум ўтказишга мажбур қилишни талаб қилиб, баҳрайнликларнинг 95 фойизи бу келишувга рози эмаслар дея қўшимча қилди.

БАА ва Исроил режими 13 август куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг араб режимлари ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллшатиришга кўмаклашиш ҳаракатларидан сўнг дипломатик муносабатларни тўлиқ нормаллаштиришга келишиб олишди.

Ундан кейин Баҳрайн ҳам бу келишувга қўшилди ва икки режим расмий равишда 15 сентябрь куни Оқ уйда Қуддусдаги босқинчи режим билан муроса шартномасини имзолашди.

 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ