октябр 20, 2020 17:03 Asia/Tashkent
  • Фаластинликларнинг эътирозларига қарамай, БАА делегацияси  ишғол этилган сарзаминларга сафар қилди

Фаластин манбалари, фаластинликларнинг сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштирилишига қарши эътирозлари ва барча норозилик намойишлари билан бир пайтда, БАА делегациясини ишғол этилган сарзаминларга уюштирган биринчи сафари ҳақида хабар қилди.

“Ересулим пост” газетасининг хабар қилишича, бугун БААнинг расмийларидан жумладан  молиявий  ишларидаги маслаҳатлашиш ишлари вазири Убайд Ҳамид Ат-Тойир ва БАА иқтисод вазири Абдуллоҳ бин Тавқдан иборат делегацияси Исроилга сафар қилган.

Сафар давомида  БАА делегациясининг сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняу билан учрашиб, иккитомонлама келишув имзолашиши кутилмоқда.

Хабарга биноан,  сафар қилиш учун бепул виза бериш масаласи  БАА ва сионистик режим ўртасида имзоланадиган келишувнинг мавзуларидан биридир.

Айрим бошқа манбалар эса  учрашувда,  АҚШ молия вазири Стив Менучин ва  Ғарбий Осиё ишларидаги АҚШнинг махсус вакили Эвай Беркойтезни ҳам қатнашишидан хабар беришган.

Эслатиб ўтамиз, БАА ва Баҳрайн  ТИВ раҳбарлари  Фаластин армонларига қраши равишда  15 сентябрь куни  Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп  ҳузурида  сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштириш келишувини имзолашди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ