октябр 26, 2020 14:19 Asia/Tashkent
  • БМТ маърузачиси Исроил режимини тезроқ фаластинлик асирни озод қилишга чақирди
    БМТ маърузачиси Исроил режимини тезроқ фаластинлик асирни озод қилишга чақирди

Ишғол этилган Фаластин ҳудудларида инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ маърузасичи сионистик режим фаластинлик асир Моҳир Ал-Ахрасни имкон қадар тезроқ озод қилиши кераклигини билдирди.

Ал-Қудс-ал-Арабия  телеканалининг хабар қилишича,  бугун ишғол этилган Фаластин сарзаминларидаги БМТнинг инсон ҳуқуқлари маърузасичи  Майкл Линк  якшанба куни фаластинликларни ҳибсга олинишини Женеванинг 4 -чи конвенсиясини бузилиши эканлигига тўхталиб, Исроил бу конвенсияга риоя қилиши зарур деб  айтди.

Линк ўз сўзларида Тел-Авив фаластинилкларга қарши барча маъмурий қамоқларни тўхтатиши ва ҳибсга олган 350 дан ортиқ фаластинилк маҳбусларни озод қилиши лозим дея қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли Ал-Ахрас Иордания дарёсининг ғарбий соҳилидаги Жинин шаҳридан бўлиб, 27 чи июль куни сионистик режим томонидан айбловсиз ҳибсга олинган.

У  ўзи ва бошқа  кўплаб фаластинликларни ҳибсга олинишига норозилик сифатида 90 кундан бери  очлик эълон қилган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ