ноябр 16, 2020 17:11 Asia/Tashkent
  • БМТ Исроил режимини танқид қилди
    БМТ Исроил режимини танқид қилди

Ғарбий Осиё ишларидаги БМТнинг махсус вакили Исроил режимининг шарқий Қуддусда сионистлар яшайдиган шаҳарчарни кенгайтириш қарорига келганини қаттиқ танқид қилди.

Ассошейтед -пресс тарқатган хабарга кўра, бугун Ғарбий Осиё ишларидаги  БМТнинг махсус вакили  Николай Мелодинов Исроил режимининг шарқий Қуддусда қурилиш ишларини давом эттириш ва кенгайтириш қароридан хавотирда эканлигини билдирди.

Мелодинов ўз сўзларида  сионистик режимнинг ушбу ҳатти -ҳаракати бирлашган Фаластин ўлкасини ташкил этилишини кўп муаммоларга дучор этганини маълум қилди.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича масъули Жозеф Боррел ҳам Ҳарбий соҳилда Исроилнинг янги аҳоли пунктларига қарши баёнот чиқарди. 

Баёнотда келтирилишича, Исроил режимининг янги аҳоли пункти учун 1257 та уй-жой қурилишини бошлаш тўғрисидаги қарори ташвиш уйғотмоқда.

 Исроил режими фаластинликлар уй манзилларни бузиши ва уларнинг сарзаминларида сионистлар яшайдиган шаҳарчарни қуриши билан  Фаластин ҳудудларини географик тизилмаси ва демографик  таркибини ўзгартиришга уринмоқда.

Ёрлиқ