ноябр 18, 2020 15:56 Asia/Tashkent
  • Яман мамлакати дунёдаги энг оғир гуманитар инқирозга дуч  келган
    Яман мамлакати дунёдаги энг оғир гуманитар инқирозга дуч келган

ЖССТ сешанба куни Яман инқирози дунёдаги энг ёмон гуманитар инқироз эканлигини таъкидлаб, Халқаро ҳамжмиятни яманликларга ёрдам бериш ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Эроннинг Хабарнигорони Жавон сайтининг хабар қилишича, ЖССТ  Ямандаги вазиятни аччинарли эканлигини таъкидлаб, молиявий ёрдамларнинг етишмаслиги Ямандаги гуманитар дастурга таҳдди солмоқда деб изоҳлади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти шунингдек, маблағ ва молиявий кумакларнинг етишмаслиги Яманда гуманитар дастурларнинг  тўхтатилиши шу жумладан тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётган бир миллиондан ортиқ яманлик болаларни даволашнинг тўхтатишига олиб келиши мумкин деб огоҳлантирди.

Саудия Арабистони коалициясининг Яманга қарши урушининг нохуш оқибатлари билан бир қаторда ушбу мамлакатда коронавируснинг тарқалиши Яманнинг катта бир муаммосига айланган, чунки ушбу мамлакат шифохоналари ва соғлиқни сақлаш инфратузилмалари вайрон қилинган ёки ишламай қолган.

Яқинда БМТга қарашли Жаҳон озиқ- овқат дастури Ямандаги гуманитар вазиятни ўта аччинарли эканлигини  маълум қилиб, уруш бошлагагидан мамлакатда 18 миллион кишининг озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмагани ва етишмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Саудия Арабистони режими АҚШ, БАА ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг ҳимояти билан  2015 чи йил март ойидан бери Яманга ҳарбий ҳужумларни бошлаб бу мамлакатни ер, денгиз ва ҳаводан қамалга олган.

Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари томонидан Ямандаги урушнинг бошланишидан бери  16 мингдан ортиқ яманликлар  қурбон бўлган, ўн минглаб одамлар жароҳатланган ва миллионлаб ямналиклар ўз уй манзилини ташлаб бошқа жойларга кўчиб кетган.

Ёрлиқ