ноябр 22, 2020 14:20 Asia/Tashkent
  • ОлСауд режими сионистик режим билан алоқаларни нормаллаштиришни қўллаб -қувватлади
    ОлСауд режими сионистик режим билан алоқаларни нормаллаштиришни қўллаб -қувватлади

Арабистон ТИВ раҳбари яна бир бор ўз мамлакатнинг сионистик режим билан муносабатларини тўлиқ нормаллаштиришини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.

ИСНО ахборот агентлигинг хабар қилишича, кеча Ар-Риёдда бошланган G20 саммити доирасида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон сўзлаган нутқида, унинг мамлакати доимо Исроил режими билан муносабатларни нормаллаштириш ва доимий тинчлик шартномасини имзолашни ҳимоя қилиб келганини қўшимча қилди.

Арабистон ТИВ раҳбари бундан олдин ҳам  сўзлаган нутқида, Ар-Риёд давлатини сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштиришни қўллаб-қувватлашини эълон қилганди.

Арабистон ТИВ раҳбари АҚШ президентлик сайлов натижаларига ишора қилиб,  Вашингтоннинг янги маъмурияти албатта аввалгидек сиёсат олиб боришини ва Ар-Риёднинг АҚШ билан муносабатларида ҳеч қанадй ўзгариш юзага келмаслигига ишонамиз дея айтди.

Эслатиб ўтамиз,  АҚШнинг янги президенти Жо Байден  президентлик сайловлардан олдин,  сайловларда ғалаба қозонганида  Вашингтон ва Ар-Риёд муносабатларини қайта кўриб чиқишини даъво қилганди.

 

Ёрлиқ