ноябр 23, 2020 15:06 Asia/Tashkent
  • Нетаняҳу ва Помпео бир вақтнинг ўзида Саудия Арабистонига сафар қилган
    Нетаняҳу ва Помпео бир вақтнинг ўзида Саудия Арабистонига сафар қилган

Сионистик режим манбалари, АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпеонинг Арабистонга қилган сафари билан бир вақтда сионистик режим бош вазири ва Моссад жосуслик ташкилоти масъулларидан бир гуруҳини Риёдга уюштирган сафарини маълум қилди.

Сионистик режимнинг Ҳааретс газетаси сайтиниг бугунги хабарига кўра, сионистик режим  бош вазири Бинямин Нетаняҳу  ушбу сафари жараёнида, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва АҚШ давлат котиби Майк Пампео билан яширинча учрашган.

Ҳааретс шунингдек,  ушбу яширинча сафар жаарёнида Бинямин Нетаняҳу Моссад раиси Ёси Коҳеннинг, уни ҳамроҳлик қилгани ва Арабистоннинг Табук вилояти Наъум шаҳрида бўлиб ўтган Муҳаммад бин салмон ва Пампео мулоқтида қатнашганини хабар қилди.

Сионистик режимнинг ушбу манбалари, Исроил бош вазирининг учиш йўналиши барча парвозларни кузатиб борадиган Халқаро- flight-tracking веб -сайтида қайд этилган бўлсада, аммо Исроил режими бош вазирлик идоарси бу мавзуни изоҳ беришдан бош тортди.

Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу шунингдек, ушбу сафарини АҚШ давлат котиби Майк Пампеонини минтақага қилгани сафарининг пайтида амлага ошриган.

Учрашувлар АҚШ президенти Дональд Трамп ҳукуматининг сионистик режим ва  минтақадаги баъзи араб режимлари ўртасидаги муносабатларни нормаллашатиришни давом эттиришга қаратилган ҳаракатлари доирасида ўтказилаётгани назарга ташланмоқда.

 

Ёрлиқ