ноябр 24, 2020 16:22 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими нефт таъсисотларини нишонга олинганини тан олди
    Ол Сауд режими нефт таъсисотларини нишонга олинганини тан олди

Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги Жидда шимолидаги бу мамлакат нефт иншоотларидан бирини нишонга олинганини расман тасдиқлади.

"Аш-Шарқ-ул Авсат" сайтининг бугунги хабарига кўра, Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги  Жидда шаҳри шимолидаги нефт заводига қилинган ҳужум ортидан корхонанинг нефт тарқатиш станцияларидаги ёқилғи тўлдирилган цистерналардан бирида ёнғин чиққанини тасдиқлади.

Бироқ кеча Яман армияси ва халқ кўнгилли кучлари наттоғи Яҳё Сареъ Яман армиясининг ракета бўлинмалари  "Қуддус 2" русумли ракета орқали Арамко нефтни қайта ишлаш компаниясининг Жидда шаҳридаги нефтни тақсимлаш станциясини нишонга олишганини маълум этганди.

Яман армияси наттоғи ўз сўзларида,  бу амалиёт  Ол Сауд режимининг Яманга қарши ҳужумлари, қамали ва тажовузларини давом этаётганига қарши жавоб эканлигини қўшимча қилди.

Яман армияси ва халқ қўмиталариниг мудофаа қудрати мамлактани Саудия режими томнидан ҳар томонлама қамал қилинишига қарамай кун сайин ортиб бормоқда.

Ол Сауд режими АҚШ, БАА ва бошқа бир нечта давлатларнинг кўмаги билан  2015 чи йил март ойида Яман халқига қарши ҳужумларни бошлади ва бу мамлакатни денгиз, ҳаво ва қуруқликдан қўршовга олди.

 

Ёрлиқ