ноябр 30, 2020 12:28 Asia/Tashkent
  • БАА ва Иордания ҳам шаҳид Фахрийзоданинг террор  қилинганини қораладилар
    БАА ва Иордания ҳам шаҳид Фахрийзоданинг террор қилинганини қораладилар

Бирлашган араб амирликлари ва Иордания ТИВ-и Эроннинг машҳур ядрошунос олими шаҳид Фахрийзоданинг террори қилишган кескин қоралашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, БАА ТИВ-и Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганин қоралаб, барча томонларни ўзларини тийилишини сўради.

Бу азирлик баёнотида , минтақада барқарорликнии таъминлаш зарурлигига бўлган қатъий ишончига асосланиб,  БАА ҳукумати минтақада кўп зиддиятларни олиб келиши мумкин бўлган жаноб  Муҳсин Фахрийзоданинг  террор этилгани ва ушбу шармандали жиноятни кескин қоралайди деб келтирилган.

БАА ҳукумати минтақадаги вазиятни ҳислбга олган ҳолда, янги беқарорлик ва ишончсизлик даражасига тушмаслиги учун барча томонларни максимал даражада ўзларини тийишга чақиради деб таъкидланган баёнотда.

Иордания ТИВ-и ҳам эронлик ядрошунос олимининг террор қилингани қоралаб зиддиятларнинг кучайиб боришининг олдини олиш учун биргаликда ҳаракат қилишни таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзода  кеча Теҳрон вилоятининг Дамованд шаҳрида содир этилган терактда шаҳид бўлди.

Ҳозирга қадар кўплаб давлатлар жумладан Россия, Венесуэлла, Жанубий Африка ва Туркия давлатлари эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор қилинганини қоралашган.

 

Ёрлиқ