декабр 06, 2020 13:46 Asia/Tashkent
  • Нетаняҳуга қарши норозилик намойшларда бир намойишчи ўлдирилди
    Нетаняҳуга қарши норозилик намойшларда бир намойишчи ўлдирилди

Оммавий ахборот воситалари Тел-авивда сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуга қарши намойишлар пайтида бир нафарнинг ўлдирилганини хабар қилишди.

Жерусалимпост газетасининг ёзишича, Дурер Софер номи билан танилган 82 ёшли ушбу намойишчи шанба куни Тел-авивда Нетаняҳу тарафдорларига тегишли машина томонидан уриб кетилди ва олган жароҳатлари туфайли вафот этди.

Мазкур хабарга биноан, ўлдирилган эътирозчи  ҳар ҳафта Нетаняҳуга қарши норозилик намойишларда қатнашган ишғол этилган Фаластиндаги Фейсбук компанияси бўлинмаси директори Ади Софер Санийнинг отасидир.

Бу намойилар жараёнида камида 20 намойишчи сионистик режим ҳарбийлари томонидан қўлга олинган.

Эслаиб ўтамиз, сўнгги ойларда Исроил-ишғол этилган  Фаластин сарзаминларида  бу режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг коррупцияси, унинг ёмон иқтисодий кўрсаткичлари ва коронавирусга қарши тез-тез намойишлар ўтказилмоқда.  

Намойишчилар Нетаняҳуни истеъфога чиқаришни талаб қилишмоқда.

 

Ёрлиқ