декабр 24, 2020 14:38 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистонининг Яманга қарши  2100 кунлик урушида 17042 яманлик қурбон бўлган
    Саудия Арабистонининг Яманга қарши 2100 кунлик урушида 17042 яманлик қурбон бўлган

Ямандаги инсон ҳуқуқлари ташкилтоларидан бири Саудия Арабистони режимининг Яманга қааши 2100 кунлик урушидаги жиноятлари тўғрисида маълумотларни нашр этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Айнул-инсония инсон ҳуқуқлари маркази тарқатган ҳисоботида, Саудия Арабистонининг Яманга қарши  2100  кунлик урушида 17042 яманлик қурбон бўлган деб ёзди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича ушбу марказнинг ҳисоботида шунингдек, Саудия -АҚШ коалициясининг Яманга қарши ҳужумлари пайтида жами  17 042 киши  ҳалоек бўлиб, қурбонлардан 3804 нафарини болалар ва  2389 анфарини аёллар ташкил қилган шунингдек бу ҳужумларда ҳозиргача 26 335 киши ҳам яраланган деб қўшимча қилди.

Саудия режими коалициясининг ҳужумларида   Ямандаги 9 минг 526 инфратузилма объектлари, шу жумладан 15 аэропорт, 16 порт, 305 электр станциялари ва 545 тармоқ ва алоқа станциялари нобуд этилган деб келтирилган ҳисоботда.

Айнул-инсония инсон ҳуқуқлари ташкилоти, ўз баёниясида  Саудиялик -АҚШлик коалициясининг ҳужумларида шунингдек Ямандаги  1099 мактаб ва ўқув марказлари, 133 спорт марказлари, 245 антиқа буюмлари, 47  медиа марказлари вайрон этилганини маълум этди.

Ҳисоботда шунингдек Саудия коалицияси ҳужумлари оқибатида 569,283 уй ва турар -жойлар вайрон бўлгани айтилган.

 

Ёрлиқ