Январ 12, 2021 16:48 Asia/Tashkent
  • Бени Ганц сионистик режим партияларини бош вазирга қарши бирлашишга чақирди
    Бени Ганц сионистик режим партияларини бош вазирга қарши бирлашишга чақирди

Сионистик режимнинг уруш вазири 6 та сиёсий партияни бош вазир Бинямин Нетануҳяни ағдариш учун бирлашишга чақирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, сионистик режимнинг Кан расмий каналибу режим уруш вазири ва  режимдаги "Мовий ва оқ" партияси раҳбари Бени Ганц Исроил режими бош вазири Нетаняҳу кабинети билан ҳамкорликда эканлигидан афсус билдириб,  режимнинг 6 та сиёсий партияси раҳбарларига биргаликда Нетаняҳуни фирибгарликда айблаб уни ҳайдаш мумкин деб эълон қилгани ҳақида хабар берди.

Ганц ушбу партиялар раҳбарларини бугун кечурун бўлиб ўтадиган йиғиишда иштирок этишга чарган.

Сионистик режим парламенти - Кеннисет ҳам  2020 йил 23 декабридан  тарқатиб юборилганини эълон қилди ва шу билан ишғол этилган сарзаминларда  икки йил ичида тўртинчи марта парламент сайловлари ўтказиладиган бўлди.

 Сионистик режим кабенитини тарқатиб юборилишининг сабаби  Бинямин Нетаняҳу бошчилигидаги Ликуд партияси ва Бени Гантс бошчилигидаги Мовий -оқ партияси ўртасидаги ихтилофлар ва бюджет масаласидаги бир -бирига зид қарашлари бўлгани айтилади.

 

Ёрлиқ