Январ 23, 2021 16:35 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони пойтахтида кучли портлаш овози эшитилди
    Саудия Арабистони пойтахтида кучли портлаш овози эшитилди

Оммавий ахборот воситалари Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёд шаҳрида кучли портлаш овози эшитилганини хабар қилишди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун эрталаб Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёд шаҳрида кучли портлаш  овози эшитилди ва шаҳарни ларзага келтирди.

Хабарда айтилишича, портлаш Саудия Арабистони ракетага қарши мудофаа тизимини Ямандан учирилан баллистик ракега тегиши  туфайли юз берган.

Саудиялик фаоллар ва интернет фойдаланувчилари портлашдан  кейин осмонда ҳосил бўлган тутун суратларини ижтимоий тармоқларда жойлаштиришди.

Al-Jazeera  телеканали ҳам Саудия Арабистони мудофаа тизими Ар-Риёд осмонида Яман армияси ва кўнгилли кучлари томонидан отилган ракетани тутиб йўқ қилишганини хабар қилди.

Аммо Саудия Арабистонининг расмий манбалари портлаш ҳақида бирон хабар тарқатишмаган.

Яман армияси ва халқ кўнгилли кучлари деярли ҳар кун ракеталар орқали  Арабистон ҳудудларини нишонга олишади. Яманликлар  Ол Сауд режими ва унинг бошчилигидаги коалицияни Яман халқига қарши жиноятлари ва тажовузларига қарши аксиламал кўрсатишда бу режим минтақаларини нишонга олишади.

Ол Сауд режими, БАА  ва АҚШ ва бошқа бир қатор давлатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бери Яманга қарши ҳарбий ҳужумларни  бошлади ва мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қўршовга олган. Ол Сауд режимини Яманга қраши жиноятлари давомида 16 мингдан ортиқ яманликлар қурбон бўлиб, ўн минглаб яманилклар жарҳат олг7ан ва миллионлаб нафар қочқинликка юз тутган.

Аммо Ол Сауд режими ва унинг иттифоқчилари шу пайтгача Яман халқининг қаршилик кўрсатишгани  туфайли бу мамлакатда ўзлари ҳимоя қиладиган гуруҳларни ҳукумат теппасига келтириш бўлган мақсадларига эриша олишмаган.

 

Ёрлиқ