Январ 24, 2021 14:10 Asia/Tashkent
  • Туркия кемасига денгиз қароқчиларнинг ҳужумида 1 денгизчи ўлдирилиб, 15 киши ўғирланди
    Туркия кемасига денгиз қароқчиларнинг ҳужумида 1 денгизчи ўлдирилиб, 15 киши ўғирланди

Денгиз қароқчилари турк юк кемасига ҳужум қилиб кема экипажининг 15 аъзосини ўғирлаб кетишди ва кема аъзоларидан бўлган бир нафар озарбойжонликни ўлдиришди.

Дейли Собоҳ газетасининг ёзишича, Либерияда рўйхатга олинган ва Туркия байроғи остида  Нигериянинг Лагос шаҳридан Жанубий Африканинг Кейптаун томон ҳаракатда бўлган M / V Mozart юк кемаси  San-Tome мамлакати соҳилларидан  185 km узқода денгиз қароқчилари ҳужумига учради.

Дастлабки маълумотларга биноан, ҳужум оқибатида бир нафар озарбойжонлик денгизчи ҳалок бўлган, қолган 15 нафар экипаж аъзолари қароқчилар томонидан гаровга олинган.

Ҳужум учун нигериялик қароқчмлар жавобгар экани ва экипаж аъзоларини озод қилиш учун тўловни тўлаш бўйича музокараларни кутишаёгани айтилади.

Анадолий ахборот агентлиги ҳам Анқара давлати Туркия кемасини қидиришни ва ўғирланган денгизчиларни қутқариш амалиётларини бошлашган.

 

Ёрлиқ