феврал 13, 2021 17:35 Asia/Tashkent
  • БМТ: 2,3 миллион яманлик болалар озиқ -овқат етишмаслигидан азият чекмоқда
    БМТ: 2,3 миллион яманлик болалар озиқ -овқат етишмаслигидан азият чекмоқда

Кеча БМТнинг 4 та агентлиги чиқарган қўшма баёниясида Яманда 5 ёшгача бўлган болаларнинг ярими ёки 2,3 миллион нафари овқатланмаслик ва озиқ овқат етишмаслигидан азият чекишмоқда деб эълон қилишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  ЮНИСЕФ, БМТнинг озиқ -овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти  (FAO),  ва Жаҳон озиқ- овқат  дастури ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу қўшма баёниясида очликдан ранж чекаётган  5 ёшгача бўлган 40000 яманлик болаларни ўлим хавфи таҳдид қилмоқда хулоса чиқаришди.

БМТнинг ушбу 4 агентликлари  шунингдек,  Яманни дунёдаги энг катта инсоний инқирозга дуч келганини айтиб, Яман халқига тўсиқсиз ёрдам бериш имкониятни яратишни таъкидлади.

БМТ Бош котиби ўринбсари Mark Lukok олдинроқ Яман тарихдаги энг ёмон гуманитар фалокага дуч келаётганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Яманда тахминан 11 миллион болалар бор ва уларнинг қарйиб барчаси гуманитар ёрдамга муҳтожлар.

Ол Сауд режими, БАА  ва АҚШ ва бошқа бир қатор давлатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бери Яманга қарши ҳарбий ҳужумларни  бошлади ва мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қўршовга олган. Ол Сауд режимини Яманга қраши жиноятлари давомида 16 мингдан ортиқ яманликлар қурбон бўлиб, ўн минглаб яманилклар жарҳат олг7ан ва миллионлаб нафар қочқинликка юз тутган.

Аммо Ол Сауд режими ва унинг иттифоқчилари шу пайтгача Яман халқининг қаршилик кўрсатишгани  туфайли бу мамлакатда ўзлари ҳимоя қиладиган гуруҳларни ҳукумат теппасига келтириш бўлган мақсадларига эриша олишмаган.

Ол Сауд режимининг Яманга қарши ҳужумлари ва айниқса коронавирус пандемияси давридаги ҳужумлари  яманликларни қаттиқ озиқ- овқат ва дори камчиликига дучор этган.

Ёрлиқ