феврал 16, 2021 12:24 Asia/Tashkent
  • Эрбилга қилинган ҳужум натижасида АҚШнинг 5 ҳарбийси жароҳат олди
    Эрбилга қилинган ҳужум натижасида АҚШнинг 5 ҳарбийси жароҳат олди

Пентагон расмийларидан бири Ироқ шимолидаги Эрбил минтақасидаги бу мамлакат базасига қарши уюштирилган ракета ҳужуми натижасида жароҳат олган АВШ ҳарбийлари сонини 5 нафар эканлигини таъкидлаб, ҳужумларда АҚШлик пудратчиларидан бири ҳам ҳалок бўлди деб айтди.

Дифнесвон сайтининг ёзишича, Пентагон расмийларидан бири  ўз сўзларида Ироқнинг Эрбил минтақасида жойлашган АҚШ базасига уюштирилган ракета ҳужумида 5 нафар АҚШлик ҳарбийсини жароҳатланганини тасдиқлади.  Ироқдаги коалиция кучлари наттоғи ҳам олдинроқ  бу ҳужумда 1 нафар АҚШ ҳарбийсини жароҳатлаганини эълон қилганди.

Исмини ошкор этишни истамаган АҚШ ҳарбий расмийси шунингдек ярадор бўлган АҚШ ҳарбийлари орасида  4 нафар ноҳарбий пудратчи ва бир нафар ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади.

 Ироқнинг янги ташкил этилган "Saraya Avliya al-Dam" гуруҳи  Ироқдаги АҚШ босқинчилари бу мамлакатнинг ҳар андай жойида хавфсиз бўлмайдигани эълон қилиб, Эрбилга уюштирилган ҳужум учун масъуиятни ўз зиммасига олди.

 Сўнгги ойларда, АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий  карвонлари ва базалари бир неча бор нишонга олинган.

Кўплаб ироқликлар ва бу мамлакатдаги гуруҳлар АҚШ террорчи қўшинларининг Ироқдан чиқарилишини истайдилар ва Ироқ парламенти ушбу террорчи кучларни чиқариш режасини маъқуллаган.

 

Ёрлиқ