феврал 26, 2021 14:53 Asia/Tashkent
  • Америка Ироқ Ҳизбуллоҳи катоиб гуруҳининг позицияларини бомбардимон қилди

Американинг қирувчи самолётлари Сурия ва Ироқ чегарасидаги Катоиби Ҳизбуллоҳ позицияларини бомбардимон қилди.

Ироқ муқовимат кучларига тегишли Собирин Ньюз ахборот агентлиги бугун жума куни америкалик қирувчи самолётлар Ал-Букамол ва Ал-Қоим ўртасида жойлашган Сурия ва Ироқ чегарасидаги бир бино ва бошқа нуқталарни нишонга олдиким, бу ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва бир неча киши тан жароҳати олди,-деб эълон қилди. 

Вол Стрит журнали ҳам огоҳ манбаларга таяниб, америкалик қирувчи самолётлар томонидан нишонга олган бино америкалик кучларга ҳужум уюштириш учун режалаштирилган эди, -деб ёзди.

Америка мудофаа вазири бир баёния нашр этиб, Америка президенти Жо Бойденнинг дастури билан Сурининг шарқидаги позицияларни бомбардимон қилганким, Ироқнинг Курдистонидаги Иқлим минтақасида америкалик кучлар базасига ҳужум уюштиришда алоқадор бўлган,-деб эълон қилди. 

Ўтган ҳафта бир нечта ракета Эрбилнинг халқаро аэропорти ва унинг атрофидаги жойлар нишонга олиндиким, бунинг оқибатида америкалик бир пудратчи ҳалок бўлиб, 9 киши ярадор бўлишди. "Сароё Авлиуд-Дам" Эрбил аэропортига қилинган ҳужумнинг масъулиятини ўз зиммасига олди. 

Ироқнинг кўп гуруҳлари ва халқи Ироқдан Америка террористик кучларнинг Ироқдан чиқиб кетишини талаб этишмоқда ва ушбу мамлакатнинг парламенти ҳам бу кучлар Ироқни тарк этиши ҳақида лойиҳани тасдиқлаган.  

Ёрлиқ