март 01, 2021 13:27 Asia/Tashkent
  • БМТ: бу йил 16 миллион яманлик очликдан азият чекади
    БМТ: бу йил 16 миллион яманлик очликдан азият чекади

БМТнинг инсонпарварлик ишларидаги масалани мувофиқлаштириш бошқармаси кечанги ҳисоботида жорий йилда Яманда 16 миллиондан зиёд инсонларни очарчиликка дуч келишини эълонг қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишча, БМТнинг гуманитар -инсонпарварлик масалани мувофиқлаштириш  бошқармаси тарқатган баёниясида,  айни пайтларда ярим миллион яманлик  қаҳатчиликка дуч келган деб изоҳлади.

БМТнинг ушбу идораси  олдин Яманда қаттиқ очарчилик хавфи бунчалик жиддий бўлмаганини  таъкидлаб, кўп йиллик урушлар, иқтисодий таназзул ва мамлактадаги ташкилотларнинг қулаши Яманда барча соҳаларда жидидй гуманитар эҳтиёжларга олиб келди деб қўшимча қилди.

Олдинроқ БМТ Яман дунёдаги энг оғир озиқ-овқат инқирозига дуч келаётганини  эълон қилганди.

Ол Сауд режими, БАА  ва АҚШ ва бошқа бир қатор давлатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бери Яманга қарши ҳарбий ҳужумларни  бошлади ва мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қўршовга олган. Ол Сауд режимини Яманга қраши жиноятлари давомида 16 мингдан ортиқ яманликлар қурбон бўлиб, ўн минглаб яманилклар жарҳат олг7ан ва миллионлаб нафар қочқинликка юз тутган.

Аммо Ол Сауд режими ва унинг иттифоқчилари шу пайтгача Яман халқининг қаршилик кўрсатишгани  туфайли бу мамлакатда ўзлари ҳимоя қиладиган гуруҳларни ҳукумат теппасига келтириш бўлган мақсадларига эриша олишмаган.

Ол Сауд режимининг Яманга қарши ҳужумлари ва айниқса коронавирус пандемияси давридаги ҳужумлари  яманликларни қаттиқ озиқ- овқат ва дори камчиликига дучор этган.

 

Ёрлиқ