март 06, 2021 14:23 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистонидаги \
    Саудия Арабистонидаги \"Малик Холид\" авиабазаси яна Яман ҳарбий дронлариниг ҳужумига учради

Бугун Яман қуролли кучлари наттоғи, Саудия Арабистони жанубидаги " Малик Холид" авиабазасини учувчисиз учоқлар орқали нишонга олинганини хабар қилди.

Алмасира- га таяниб ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Яҳё Сареъ ўз сўзларида  Саудия Арабистони  жанубидаги Хамис Машит минтақасида жойлашган " Малик Холид" авиабазаси  2 та " Самод 3" дронлари орқали нишонга олинганини қўшимча қилди.

Яман қуролли кучлари наттоғи шунингдек, кеча  " Малик Холид" авиабазаси ва Арабистон жанубидаги" Абҳо" халқаро аэропортига  муҳим ва нозик позицияларига зарба берилганини хабар қилишди.

Сареъ сўзлаган нутқида " Малик Холид" авиабазасига қарши ҳужумлар  эса саудия коалициясининг ҳужумларини ва Яман қамалини давом этишига жавобан уюштирилгани маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз ҳужумлар Саудия коалициясининг бомбардимончиларининг сўнгги соатларда Яманнинг  Маъреб вилоятини 31 марта бомбардимон қилгани пайтига тўғри келади.

Яман армияси ва халқ кўнгилли кучлари  бу мамлакатга қарши араб коалициясининг ҳужумлрага жавобан  Арабистоннинг ҳарбий аэропортлари, таъсисисотлари ва ҳарбий  базаларинии нишонга олишмоқда.

 

Ёрлиқ