март 06, 2021 16:06 Asia/Tashkent
  • Папа Франсис ва Оятуллоҳ Систоний динлараро дўстликни мустаҳкамлашни таъкидладилар
    Папа Франсис ва Оятуллоҳ Систоний динлараро дўстликни мустаҳкамлашни таъкидладилар

Оятуллоҳ Систонийнинг идораси, Ироқ шиалари олий пешвоси ва Папа Франсис ўртасида бўлиб ўтган суҳбатларнинг энг муҳим мавзуларини эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ироқ шиалари диний пешвоси  Оятуллоҳ Али Систоний  дунё католиклари етакчи Рим папаси Франсис билан учрашганида,  бугунги кунданги инсониятнинг энг катта  муаммолари жумладан,  адолатсизлик, қашшоқлик, диний ва интелектуал таъқиблар, асосий эркинликларни бостириш,хусусан Ироқ ва ишғол қилинган Фаластиндаги босимлар ва шу билан бирга ушбу ҳалокатларни тўхтатиш учун буюк диний ва маънавий шахслар ролини муҳокама қилишди.

Оятуллоҳ Систоний  шунингдек буюк қудратлар урушқоқликка кўра халқниннг манфаатларини биринчи ўринда қўйишлари кераклигига тўхталиб,  турли хил динлар ва ақидалар- интелектуал тендеденсия тарафдорлари  ўртасидаги ўзаро ҳурматга асосланган тинч ҳаёт ва инсониятнинг бирдамлигини мустаҳкамлаш бўйича келишилган саъй -ҳаракатлар зарурлигини таъкидлашди.

Ироқ шиаларининг олий диний пешвоси шунингдек  бу учрашувда насронийлар, Ироқнинг қолган халқлари билан  яқин келажакда ҳозирги оғир даврни  енгиб ўтиш, хавфсизлик , тинчлик ва ўз ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қилиш шароитида яшашларига умид билдирди.

Ватикан  ҳам Рим папаси Франсис ва Ироқ диний пешвоси Оятуллоҳ Систоний ўртасидаги учрашувга ишора қилиб,  учрашувнинг энг муҳим мавзулардан бири сифатида динлараро дўстликнинг аҳамиятини таъкидлади.

Мазкур баёнотга асосан,  Рим папаси ҳам бу учрашувда,  Ироқ шиаларнинг диний пешвоси Оятуллоҳ Систоний ва  Ироқдаги шиаларнинг сўнгги йилларда юзага келган зўравонлик ва катта муаммоларга қарши курашгани ва энг заиф ва мазлум инсонларни ҳимоя қилишгани учун миннатдорчилик билдирди.

 

Ёрлиқ