май 09, 2021 12:18 Asia/Tashkent
  •  Сионист ҳарбийлар билан тўқнашувда  90 фаластинлик ярадор бӯлди

Фаластин манбалари босиб олинган Қудсда сионист жангарилар билан тўқнашувда 90 киши жароҳат олганини хабар қилмоқда.

Фаластин Тудей янгиликлар сайтига кӯра Фаластин Қизил ярим ой жамияти шанба оқшомида ишғол қилинган Қуддусдаги Боб ал-Амуд, Боб ал-Сахара, Шайх Жарроҳ маҳалласи, Боб ал-Асбат ва Ҳатта атрофида сионист жангарилар билан тўқнашув пайтида 90 фаластинлик яраланганини хабар қилди. Ярадорларнинг 14 нафари даволаниш учун касалхонага ётқизилган.

Хабарда айтилишича, ярадорларнинг аксарияти пластик ўқлар ва овозли бомбалар билан жароҳатланган.Қизил ярим ой гуруҳи аъзолари, Боб ал-Амудда бир қатор ярадорлар борлигига қарамай Исроил полицияси тез ёрдам машиналарининг ҳудудга киришига тўсқинлик қилганини айтди.

Сионистик режим Қудси Шарифнинг Шайх Жарроҳ маҳалласига кўп сонли қўшин жойлаштирди ва режимнинг ушбу ҳудуддаги фаластинликларнинг уйларини мусодара қилиш қарорига қарши намойишчилар йиғилишини яна бир бор бостирди.

Жума куни сионистик жангариларнинг Масжидул Ақсода фаластинлик намозхонларга ҳужуми натижасида камида 205 фаластинлик жароҳат олди.

Ёрлиқ