май 11, 2021 17:10 Asia/Tashkent
  • Ҳания: Жиноятини тўхтатмагунча  Исроилга ҳужум қилишни давом эттирамиз

Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати (Ҳамас) сиёсий бюроси раҳбари, Исроил режими Қуддус ва Масжидул Ақсога қарши жиноятларини давом эттирар экан, ҳаракат босқинчи режимга қарши ҳужумларини давом эттиришини эълон қилди.

Туркиянинг Анадолу янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Исмоил Ҳания  сешанба куни эрталаб ўтказилган матбуот анжуманида Қудс ички, ташқи ва янги сиёсий, оммабоп ва дала қудрати мувозанатини яратганлигини ва ниҳоят, Фаластин халқининг  қатъият ва иродаси  ғалаба қозонишини эълон қилди.

Фаластин қаршилик кўрсатиш гуруҳларининг  Ғазо секторидаги қўшма операциялар хонаси ҳам  сионистик режим ўзининг аҳмоқлиги учун жавоб бериши кераклигини ва Қудсдаги якка ҳокимлик даври тугаганлигини таъкидлади.

Муқовимат гуруҳлари Фаластин халқини ва айниқса Қудс аҳолисини қаршилик ҳаракати уларни ёлғизлатиб  қўймаслигига, аксинча,  уларнинг қалқони ва қиличи бўлишига ишонтирди.

Ғазо бӯлгасидаги муқовимат гуруҳлари "Сайф ал-Қудс" (Қудс қиличи) деб номланган  жангда Тел-Авив атрофидаги сионистлар шаҳарчалари ва Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларидаги  сионистлар позицияларига ракеталар отишди ва бу ҳужумлар давом этмоқда.

Бошқа томондан, сионистик режимнинг қирувчи самолётлари Ғазо секторининг шимолида ва жанубида жойлашган ҳудудларни нишонга олди, натижада шу кунга қадар 20 фаластинлик шаҳид қилинди ва 70 киши яраланди.

Ёрлиқ