май 12, 2021 12:33 Asia/Tashkent
  • Ғазода уч фаластинлик бола ва Ҳамос ҳарбий қанотининг икки қўмондони шаҳид бўлди

Исроил қирувчи самолётларининг Ғазо секторига берган қаттиқ зарбаси натижасида уч нафар фаластинлик бола ва Ҳамос ҳарбий қанотининг икки қўмондони ҳалок бўлди.

"Шаҳаб" ахборот агентлиги хабарига кўра сионист жангчилар бугун, чоршанба куни эрталаб Ғазо секторининг турли қисмларига бир вақтнинг ўзида 30 та ҳужум уюштиришди.

Хабарда айтилишича, Фаластинлик уч бола ва Ҳамос ҳарбий бўлими ал-Қассам бригадаларининг икки қўмондони Ҳасан ал Қавжий (Абу Али) ва Вайл Исо(Абу Аҳмад)  Исроил қирувчи самолётлари томонидан Тал ал-Ҳаводаги турар-жой биносига қилинган ҳужумда шаҳид бӯлишди.

Фаластин  Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги баёнотида Ғазо секторида шаҳид бўлганларнинг сони 35, ярадорлар сони эса 200 дан ошганини таъкидлади.

Душанба куни сионистик режимнинг  Ғазо секторига ҳужумларининг янги босқичи бошланди.

Ёрлиқ