май 15, 2021 11:02 Asia/Tashkent
  • Исроилнинг Ғазога қарши ҳужумларида бир оиланинг 7 аъзоси шаҳид бўлди
    Исроилнинг Ғазога қарши ҳужумларида бир оиланинг 7 аъзоси шаҳид бўлди

Жиноятчи ва одамкуш сионистик режим янги жиноятларида Ғазо шаҳри ғарбидаги уйлардан бирини нишонга олди ва бу ваҳшийларча ҳужум оқибатида бир оиланинг 7 аъзоси улар жумласидан 5 бола ва 2 аёо шаҳид бўлди.

Сафо ахборот агентлигининг хабар қилишича,  ушбу босқинчи  сионистик режимнинг қирувчи самолётлари  Аш-Шоти қочқинлар лагеридаги Абу Ҳаттаб исмли фуқаронинг уйини бомбардимон қилди ва бу ҳужумда бир оиланинг 7 аъзоси шаҳид бўлди.

Ғазо бўлгасиаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса  Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳужумларида 139 фаластинлик улар жумласидан 39 бола ва 22 аёл ҳалок бўлганлигини ва 900  киши жароҳат олганини эълон қилди.

Кеча Фаластин маъмуриятига алоқадор Сорғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам Исроилнинг Ғарбий Соҳилда жума намозидан кейин фаластинлик намойишчиларга қарши уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида камида 9 нафар фаластинлик ҳалок бўлгани ва 474 киши жароҳатланганини маълум қилди.

 

Ёрлиқ