май 16, 2021 12:00 Asia/Tashkent
  • Исроилнинг Ғазога қарши янги ҳужумида 10 киши шаҳид бўлиб, 40 нафар жароҳатланди
    Исроилнинг Ғазога қарши янги ҳужумида 10 киши шаҳид бўлиб, 40 нафар жароҳатланди

Исроил босқинчи режимининг Ғазо бўлгасисдаги аҳоли яшаш жойларга уюштирган авиазарбаларида 10 фаластинлик шаҳид бўлиб, ўнлаб нафари жароҳатланди.

Босқинчи сионистик режими кеча оқшомдан бошлаб бугун эрталабгача Ғазо бўлгасини бомбаримон қилишда давом этиб, Фаластиннинг кўп фуқаролари ва тинч аҳолисини қону тўпроққа айлантирди.

Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича ушбу ваҳшиёна ҳужумлар оқибатида  10 фаластинлик шаҳид бўлиб, 40 дан ортиқ киши жароҳат олган ва шаҳидлар сони ҳам тобора ошиб бормоқда.

Шунингдек бошқа хабарларга кўра, кеча тушдан кейин  Тел-Авив, Асқалон,  Садирут, Эшдуд ва Тел-авив атрофидаги бошқа минтақаларга қарши янги ракета ҳужумларини бошлаган Фаластин қаршилик кучларининг сионистик режим позициясига қарши амалиётлари давом этди.

Бошқа томондан Фаластин Қизил ярим ой ташкилоти,  Иордания ғарбий соҳилининг турли минтақаларида сионистик режим жангаларилари ва фаластинлик курашувчилар ўртасида давом этган тўқнашувларда 580 фаластинликни жароҳат олганини хабар қилиб, сионистик режим ҳужумларида бу минтақаларда 2 нафар ёш фаластинликларни шаҳид бўлганини эълон қилди.

 Босқинчи  сионистик режимнинг қирувчи самолётлари  Аш-Шоти қочқинлар лагеридаги Абу Ҳаттаб исмли фуқаронинг уйини бомбардимон қилди ва бу ҳужумда бир оиланинг 7 аъзоси  ва бошқа бир оиланинг 3 аъзоси шаҳид бўлди.

 

Ёрлиқ