август 05, 2022 20:40 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Ғазога ҳаво ҳужуми оқибатида 17 киши нафар шаҳид ва ярадор бўлди
    Сионистик режимнинг Ғазога ҳаво ҳужуми оқибатида 17 киши нафар шаҳид ва ярадор бўлди

Фаластин манбалари, Сионистик режимнинг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумида 2 нафар Фаластинлик шаҳид бўлганини, 15 нафари яраланганини маълум қилди.

Сионистик режим армияси ва аскарларининг Фаластин халқига, хусусан Ғазо шаҳрига қарши ҳаво ва қуруқлик ҳужумлари охирги ойларда кескин ортди; Бу ҳужумлар натижасида бир қанча фаластинлик шаҳид бўлди ва яраланди.

Шаҳаб ахборот агентлигининг хабар беришича, сионистик режимнинг Ғазо секторида “Субҳи Содиқ” номи остида уюштирган ҳаво ҳужумида 2 нафар фаластинлик шаҳид бўлди, яна 15 нафари яраланди.

Фаластин ахборот манбалари, шунингдек, сионист режим жангариларининг Ғазо секторига уюштирган ҳужумида шимолий минтақа қўмондони Тисир ал-Жабарий Сарой ал-Қуддусда шаҳид бўлганини эълон қилди.

Шаҳаб ахборот агентлиги хабарига кўра, Қуддус босқинчилари Ғазо шаҳри ғарбида жойлашган аш-Шаҳада кўчасидаги Фаластин минорасидаги турар жойни нишонга олган.

Сионистик режим босқинчилари Фаластин қаршиликларининг ракета ҳужумларидан қўрқиб, Ғазо сектори атрофида яшовчи сионист муҳожирлардан хавфсиз ҳудудларга жойлашишни сўради.

Шу билан бирга, Ал-Маёдин тармоғи ҳам сионистик режимнинг Хон Юнис шарқида ҳужум қилганини эълон қилди ва маълумотлар Ғазо сектори шарқида бир автомобил нишонга олинганига далолат қилишини эълон қилди.

Ал-Жазира ахборот канали сионистик ОАВларга таяниб, ушбу ҳаво ҳужумида Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати позицияларидан бири нишонга олингани ҳақида хабар берди.

2006 йилдан бери Ғазо сектори Сионистик режимнинг қуруқлик, ҳаво ва денгиз блокадаси остида бўлиб, бу зона аҳолиси кўплаб муаммоларга дуч келмоқда.

 

 

 

Ёрлиқ