март 06, 2019 13:08 Asia/Tashkent
  • Дизфулдаги 1700 йиллик кўприк
    Дизфулдаги 1700 йиллик кўприк

Дизфул минтақаси деганда, Ироқ Баъс режими томонидан ракета ҳужумлари уюштирилгани ва бегуноҳ бўлган эронлик  эркаклар, аёллар ва болаларнинг шаҳид бўлишгани бобидаги хотира ёдингизга тушади.

Эрон ва Ироқ ўртасидаги уруш вақтида  Дизфул минтақасига  артиллерия ҳужумларидан ташқари Ироқ Баъс режими  томонидан ракеталар орқали 160 маротаба ҳужум қилинган.

Шу сабабдан Форс кўрфази ҳавзасида жойлашган мамлакатлар ўртасида “”ракеталар шаҳри” номини олган. Уруш тугаганидан кейин Дизфул шаҳрига қаҳрамон шаҳар номи берилади. Мазкур минтақада жаҳоннинг зўравон қудратлари ва уларнинг гумоштаси бўлган Саддом томонидан юзага келган урушдан кўплаб ёдгорликлар қолган. Ушбу ёдгорликлар босқинчиларга қарши  саккиз йил йил давом этган Муқаддас мудофаа давомида мусулмон ва ботир бўлган  эронлик ёшларнинг қаҳрамонликларини  ифода этади.

Дизфул туманининг масоҳати  4700 квадрат километрни ташкил этади ва Аҳфоз шаҳри шимолидан ушбу шаҳарга бўлган масофа  145 километрдир. Мазкур туман биёбонли об-ҳавога эга бўлиб, унда  ёз фаслида  иссиқ ва қиш фаслида мўтадил иқлимни кузатиш мумкин.

Дизфул тумани икки асосий қисмга, яъни тоғли ҳамда даштли ва чакалакзорларга бўлинган. Тоғли минтақалар Дизфул туманининг шимолида  ҳамда  даштли ва чакалакзорлардан иборат минтақалар эса туманнинг марказий ва жанубий қисмларида жойлашган. Диз ва Карха Дизфул туманининг муҳим дарёларидан ҳисобланишади.

Ёрлиқ

Шарҳ