март 11, 2019 11:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг ақлингизни шоширувчи суратлари (фотожамланма)

Ўзбекистоннинг ақлингизни шоширувчи суратлари

Саёҳатлар ҳақида маълумотлар берувчи NOMADasaurus нашри Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистоннинг ўрни бўлакча эканини таъкидлаган ҳолда, она диёримизнинг ранг-баранг суратлари ва у ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

"2015 йилда биз тўрт ойни Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон мамлакатларини ўрганиш билан ўтказиб, Марказий Осиё бўйлаб саёҳат қилдик. Помир тоғларидан тортиб то Қорақум чўлларигача - тарихий Ипак йўли бўйлаб ҳаракатландик.

Ҳар бир мамлакат ўзига хос ва уларни бир-бирига таққослаш қийин. Бироқ ажойиб тарих ва феноменал архитектура нуқтаи назаридан фақат бир мамлакат - Ўзбекистон ажралиб туради.

Биз бу мамлакат нимаси билан эътиборни жалб қилиши ҳақида катта мақола ёзишимиз мумкин, албатта. Бироқ бу гўзалликларни ўз кўзингиз билан кўришингиз учун шунчаки энг сара суратларни жамлаб, диққатингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Ёрлиқ

Шарҳ