сентябр 19, 2019 15:53 Asia/Tashkent
  • Арамко воқеасида таҳқирланган Арабистонга Трамп муносабат билдирди

Арабистоннингт Арамко нефт ишлаб чиқариш таъсисоти яманлик учувчисиз учоқларнинг ҳужумига юзмаюз бўлганидан кейин Американинг Эронга қарши қайта айбловлари бошланди.

Америка президенти Дональд Трамп Яман учувчисиз учоқларнинг Арамко нефт обьектларига қилган ҳужумидан кейин турлича позиция олиб, кафолатланган нефт долларларини олиш ва Саудия режимини қўллаб-қувватлаш учун Эрон халқига қарши иқтисодий санкцияларини энг юқори сатҳга етказди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф чоршанба куни кечаси ўзининг Твиттер саҳифасида, Эрон халқига қарши Американинг жорий этган иқтисодий санкцияларини кучайтириши Американинг қасддан оддий фуқароларни нишонга олишидан далолат беради,-деб ёзди. 

Эрон ташқи ишлар вазири иқтисодий терроризм ноқонуний ва ноинсоний эканлигини баён этиш зимнида, уруш ва террорни тўхтатиш ва хавфсизликни ҳама учун деб таъкидлади. 

Арабистоннинг Арамко нефт ишлаб чиқариш таъсисотлари ўтган шанба куни Яманнинг учувчисиз учоқлари ҳужумларига юзмаюз бўлди. Бу ҳужум натижасида мамлакатда ишлаб чиқариладиган нефт мизонига катта тасир етказди. 

Саудия режимининг беш йил давомида Яманга қарши уюштирган ҳужуми ва ушбу ўлка халқи, айниқса болаларни қатл этишига жавобан яманликларнинг табиий бу аксиламали Арабистоннинг мудофаа ва хавфсизлик нуфузини кескинликларга юзмаюз этди.  

Шу билан бирга, Арамко нефтни қайта ишлаш таъсисотларини муҳофазат этишда Ғарб системасининг яроқсиз экани ва саудияликларнинг тукилган обрў-эътиборини сақлаш учун Дональд Трамп Эронга қарши айбловларни эълон қилишни яна кучайтирди. 

Эронга қарши таҳдид солиш, огоҳлантириш бериш, айблов эълон қилиш ҳамда санкцияларни кучайтириш учун дастур содир этиш Арамко нефтни қайта ишлаб чиқариш корхонасини нишонга олиш масаласига Дональд Трампнинг аксиламал кўрсатишининг сабаби эдиким, бу аксиламалларнинг ҳар бири Эроннинг жиддий ва қатъий жавоб қайтаришига юзмаюз бўлди. 

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба куни давлат ҳайатининг йиғилишида, Арамко нефтни қайта ишлаш таъсисотига Яман учувчисиз учоқларининг ҳужум қилишига Эрон алоқадор экани ҳақидаги айбловларга қарши аксиламал кўрсатиб, айблаш ўрнига халқнинг қудратига ишонинг, давлат эмас, балки халқлар оёққа турган,-деб айтди. 

Яманликлар Арамко нефтни қайта ишлаб чиқариш таъсисотларига ҳужум қилганларидан кейин Яман қуролли кучлари матбуот котиби Яҳьё Ас-Сареъ мамлакатнинг учувчисиз учоқларининг қудрати юксалганини баён этиш зимнида, Арамко нефтни қайта ишлаш корхонасига ҳужум қилиш Саудия режимининг Яманда содир этган жиноятларига аксиламал кўрсатишдан иборат. 

Бундай шароитда, Эронни айблаш Форс кўрфази ва Ғарбий Осиё минтақасида ўз мақсадларини амалда татбиқ этиш учун Американинг такрорий одати ва йўл-йўриқларидан саналади. 

Минтақадаги ҳозирги бўҳроннинг илдизи ҳам хавфсизликни хатарга солган Американинг сиёсатларига бориб тарқалади. 

Арамко нефтни қайта ишлаш корхонасига Яман дронларининг қилган ҳужумидан кейин Трампнинг айблов эълон қилиши ва фитна-найранг ишлатишига қўшимча, Америка президенти ўз нутқида Эронга таҳдид солди. Бу нарса хавфсизлик ва мудофаа кучлари масъулларининг қатъий аксиламалларига юзмаюз бўлди. 

Эрон мудофаа вазири генерал Амир Хотамий давлат ҳайатининг йиғилишидан кейин мухбирлар тўпламида, Эрон минтақа хавфсизлиги ва тинчлиги учун ғамхўрлик қилишини ҳама билишини таъкидлаш зимнида, бу иш бор куч-қудрат билан амалга оширилади ва агар Эронга қарши бирон бир таҳдид масаласи ўртага келса, унда Эрон Ислом Жумҳурияти америкалик учувчисиз учоқларни ўриб туширганларидек, унга қарши қатъийлик билан жавоб қайтаришади,-деб айтди. 

Америка давлатининг бундай муносабатда бўлиши Форс кўрфази ва ғарбий Осиё минтақасининг хавфсизлиги ва тинчлигига ҳеч қандай кўмак бермайди. Минтақа бўҳронининг асосини Яманда урушни давом эттириш ва ушбу урушда саудиялик режимни Америка томонидан қўллаб-қувватлаш ташкил этади. 

Арабистоннинг саноат ва ҳарбий марказларини нишонга олиш ушбу мамлакатнинг душманларига огоҳлантириш бериши ва Яман уруши давом этишининг натижасидир. 

Минтақага қурол-яроқ жўнатишни тўхтатиш ва урушни охирга етказиш хавфсизликни барчалар учун армуғон этади, аммо Американинг ҳар қандай фитна-найранглари ва низолари Форс кўрфази минтақасида нотинчликларнинг кенгайишига сабаб бўлади.  

Ёрлиқ

Шарҳ