сентябр 22, 2019 16:11 Asia/Tashkent
  • Американинг вакиллар палатаси раиси Ненси Пелоси
    Американинг вакиллар палатаси раиси Ненси Пелоси

Иддаоли таҳдидлар билан қарши кураш олиб бориш учун Саудия Арабистонига америкалик ҳарбийларни сафарбар этиш ва қурол-яроқ сотиш билан Америка президенти Дональд Трампнинг ушбу режимни барча томонлама қўллаб-қувватлашиши Америка конгрессининг жиддий аксиламал кўрсатиши сабабига айланди.

Американинг вакиллар палатаси раиси Ненси Пелоси Бирлашган Араб Амирликлари ва Арабистонга ҳарбий куч жўнатиш ва қурол-яроқ сотиш ҳақида Трамнинг қабул қилган қарорини Конгрессни айланиб ўтиш деб билди ва Америка янада кўпроқ қон тукиши ва ваҳшийликларга йўл қуймаслиги керак,-деб айтди. 

Саудияликларни қўллаб-қувватлаш заминида Дональд Трампнинг амалга ошираётган кенг сайъ-ҳаракатларини Америка Конгресси етакчи расмийсининг  танқид қилиши жиддий масала саналади. 

Ненси Пелосининг Трампни танқид қилиши бир нечита жиҳатни ўзига қамраб олади.

Биринчи навбатда у саудияликларга қурол-яроқ сотиш масаласига эътибор қаратади. 

Саъудия Арабистонига қурол-яроқ сотишни ман этадиган қарорнинг имзоланишига қарамай Трамп 2019 йил июл ойининг охирларида БАА ва Арабистонга аслаҳа сотиш билан мухолифат қилиш ҳақида Конгресс қарорига қарши вето қуйиб, Конгресс намояндалари, жумладан демократлар намояндаларига қурол-яроқларни сотиш масаласи каби миллий хавфсизлик масаласида қарор қабул қилиш мамлакат президентининг зиммасига юклатилган ва Конгресс бу масалага дахолат этиши мумкин эмас,-деб эслатиб ўтди. 

Бироқ, Конгресс етакчи расмийлари, айниқса Ненси Пелосининг фикрига кўра, Трамп шу тартиб билан амалда Америка Конгрессини айланиб ўтган. 

Пелоси ўз баёнотида, минтақада кўпроқ америкалик кучларни сафарбар этиш ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ва Саъудия Арабистонига ҳарбий тажҳизотларни тез вақт ичида етказиб бериш учун Трампнинг лойиҳаси Сенат ва вакиллар палатасидан бошлаб Конгресснинг талаблари ва ҳар иккала партияни айланиб ўтиш учун Трамп давлатининг жуда ёмон янги сайъ-ҳаракатлари ҳисобланади. Қабул қилиб бўлмайдиган бу сайъ-ҳаракат хавф-хатар юзага келишининг сабабига айланади,-деб таъкидлади. 

Дональд Трамп давлатининг сиёсати доим Саъудия режимини барча томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат эди. Сауъдия Арабистони минтақада Вашингтон учун иқтисодий ва стратегик шерик ҳамда Америка қурол-яроқларини сотиб олувчи муҳим мамлакатлардан саналади. Шунинг учун Трамп давлати Арабистон билан ўз алоқаларини заифлантиришга мойиллик кўрсатмайди. Албатта Трамп бир неча маротаба саудиялик режимни таҳқирлаб, Арабистонни соғирадиган сигир деб атаган эди. Шу сабабдан ўзининг илк хорижий сафарини Риёздан бошлади ва саудиялик режим билан 110 миллиард долларга тенг қурол-яроқ бўйича шартномани имзолади. 

Трамп давлати эътиборсизлигининг бошқа муҳим масаласи инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш масаласида саудиялик режимнинг фожеали фаолият олиб бориши масаласига тегишлидир. 

Яманга қарши саудиялик коалициясининг уруши ҳалигача минглаб Яман халқининг ярадор бўлиши ва ҳалок бўлиши ҳамда ушбу қашшоқ мамлакатнинг кўплаб инфратизмаларининг вайронага айланиши сабабига айланган. Бу ҳужумлар Яман инфратизилмаларининг нобуд бўлиши ва Яманда касаллик, қашшоқлик ва ишсизликнинг кенгайишига сабаб бўлди. Шунинг учун БМТ ташкилоти Яманни бутун дунёда инсоний бўҳроннинг энг катта майдони деб тавсиф этди. 

Арабистоннинг Истанбулдаги консуллик биносида арабистонлик машҳур мухолиф журналист Жамол Қошиқчини фожеали тарзда қатл этиш можаросида саудилияк валиаҳд Муҳаммад бин Салмоннинг инкор этиб бўлмайдиган алоқадорлиги нафақат Трамп давлатининг маҳкум этишига юзмаюз бўлмади, балки Вашингтон доим ушбу маслани турлича хаспўшлашга ҳаракат қилди ва содир этилган бу жиноят учун саудиялик режимни жазо беришга мухолифат қилди. 

Шу тартиб билан Муҳаммад бин Салмон Вашингтон ҳеч қачон унга қарши сайъ-ҳаракат қилмаслигини била тўриб, хорижий ва ички мухолифларга қарши қупол ўз сайъ-ҳаракатларини давом эттирмоқда. 

Ненси Пелоси ўз баёниясида, бу масалага ишора этиб, Трамп яна бир марта бегуноҳ яманликларга қарши Саудия Арабистонининг доимий зўравонлиги ва инсонпарварлик ҳамда ахлоқий инқирознинг намунаси бўлмиш инсон ҳуқуқларидан шармандаликча сўистеъмол этиб, саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчини даҳшатли тарзда қатл этилиши масаласига эътибор бермайди. Америка ваҳшийлик ва қон тукилишига йўл қуёлмайди,-деб таъкидлади. 

Пелосининг баёноти Саъудия Арабистони билан муносабат қилиш масаласида Америка ҳокимияти ўртасидакундан кунга ихтилофлар кўпайиши ва Саъудия Арабистонини қўллаб қувватлаш учун Форс кўрфазида Американинг ҳарбий ҳузур топиши билан ихтилофларнинг кенгайишидан далолат беради. 

Пеллосининг фикрига кўра, америкаликлар Ғарбий Осиё минтақасида саъудияликларнинг манфаатида бўладиган бошқа урушни хоҳламайдилар.   

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ