сентябр 26, 2019 16:45 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ҳасан Руҳоний БМТ Бош Ассамблеясида

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Эрон халқининг намояндалигида БМт Бош Ассамблеяси 74 сессиясида "Умид коалицияси" лройиҳаси ва тинчлик ҳақида сўзлади. Аммо айни пайтда, Эронга қарши ҳар қандай кескинликни кучайтириш ҳақида қудрат билан огоҳлантириш берди.

Ҳасан Руҳоний чоршанба куни БМТ Бош Ассамблеяси 74 йиллик сессиясида, Американинг минтақа ҳақида таклиф этган лойиҳалари мағлубиятга учраганини баён этиш зимнида, терроризм билан қарши курашиш ва хавфсизликни таминлаш йўлида, Эрон Ислом Жумҳуриятининг халқаро ва минтақавий ҳамкорликлари ва ёрдамлари тасирчан эди,-деб таъкидлади. 

Форс кўрфази ва Ғарбий Осиё минтақасидаги тинчлик ва хавфсизликка тегишли бўлган Эрон сиёсати ва доктринаси доим устувор ва қатъий бўлиб келган ва Эроннинг терроризм билан жиддий кураш олиб бориши ва Ҳурмуз стратегик бўғозида хавфсизликни барқарор этиш ана шу доирада амалга оширилади.  

Эрон доим минтақавий ва маҳаллий имкониятлардан фойдаланиб, Ғарбий Осиё ва Форс кўрфази минтақасида устувор ва умумий хавфсизликни амалга ошириш учун турли йўл-йўриқларни таклиф этди. Унинг намунаси минтақа мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлик қилишлари, ўзаро ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш ва бир-бирини дарк этишдан иборатдир. 

Қўшни сифатида ўзаро бир-бири билан минтақа мамлакатларининг ҳамкорлик қилиши ва ҳамжиҳат бўлиши минтақада тинчлик ва хавфсизликнинг барқарор бўлиши билан бевосита боғлиқдир. Бундай вазъиятда муҳим бу масалага эътибор қаратмасдан ташкил этилган ҳар қандай коалиция кескинликнинг янада шиддат олиши сабабига айланади. 

Эрон тарих давомида Форс кўрфази хавфсизлиги учун турли лойиҳалар, шу жумладан минтақавий тинчлик ва музокаралар ўтказиш лойиҳаларини таклиф этди. Эндиликда, ҳам тинчлик йўлидаги бу сиёсатини давом эттириб, Эрон Ислом Жумҳурияти президенти томонидан рисолати бутун дунёда хавфсизлик ва тинчликни муҳофазат этишдан иборат бўлган "Умид коалицияси" -ни ташкил этиш лойиҳасини таклиф этди. 

Ҳасан Руҳоний ўзининг янги лойиҳасини шарҳ-изоҳ бераркан, Эронинг тарихий масъулияти Ҳурмуз бўғози ва Форс кўрфази минтақасида ривожланиш, барқарорлик, тинчлик ва хавфсизлигини муҳофазат этишдан иборат эканлигини баён этиш зимнида, Ҳурмуз бўғози ва Форс кўрфази минтақаси ўзгаришларига катта тасир етказадиган барча мамлакатларни "Умид коалицияси ", яъни "Ҳурмуз тинчлиги ташаббуси"-га даъват этди. 

Эрон ташаббусидан мақсад Ҳурмуз бўғози ҳавзасидаги мамлакатлар ва халқи учун кенг ривожланиш, хавфсизлик,барқарорлик ва тинчликни юксалтиришдан иборатдир. Бу лойиҳанинг амалда татбиқ этилиши эса мамлакатларнинг ўзаро дўстона алоқалари ва ўзаро бир-бирини дарк этишни талаб этади. 

Муштарак тил, бир-бирини тушуниш, ер яклихтликлари ва миллий ҳукуматга нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш, БМТ декларацияларига риоят этиш, ўзаро музокара қилиш, бир-бирининг ички ишларига дахолат этмаслик ва энг муҳими ўзаро бир-бирини дарк этиш " Умид коалицияси" лойиҳасининг асосини ташкил этади. 

"Умид коалицияси" -нинг мақсади Ҳурмуз бўғози ва Форс кўрфази минтақасида доимий тинчлик ва хавфсизлик ҳамда осойишталик ҳукмрон бўлиши учун Эроннинг амалга оширилган "максимал сайъ-ҳаракатлари" нишонасидирким, бу лойиҳа Ҳурмуз бўғозидан эркин нефт жараёни, энергетиканинг хавфсизлиги ҳамда кемаларнинг эркин ҳаракат қилиши заминида, Эрон сиёсатини мукаммаллаштирувчи лойиҳа ҳисобланади. 

Эрон Ислом Жумҳуриятининг таклиф этган ташаббусли лойиҳалари минтақа вазъияти билан тўғри келади ва Форс кўрфазидаги мамлакатларнинг жиддий иродаси билан минтақавий хавфсизлик ва тинчликнинг истиқболини ижобий тавсиф этиш мумкин. 

Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний қўшни мамлакатларнинг тинчлиги, хавфсизлиги ва истиқлоли Эроннинг тинчлиги, хавфсизлиги ва истиқлоли эканлигини баён этиш зимнида, Эрон бегона мамлакатларнинг гижгижлантирувчи аралашувларига тоқат қилмайди ва ўз сарзамини яклихтлиги ва хавфсизлигига қарши амалга оширилган ҳар қандай  тажовузга қатъийлик билан жавоб қайтаради,-деб таъкидлади.   

   

 

Ёрлиқ

Шарҳ