октябр 12, 2019 16:46 Asia/Tashkent
  • Қизил денгизда Эрон нефт танкерига ҳужум қилишди

Кеча жума куни (SABITY) номли Эрон нефт танкери Қизил денгизидан ўтиш вақтида ҳужумга юзмаюз бўлди.

Саъудия Арабистонининг Жидда портидан 60 мил узоқлигида бу нефт танкернинг корпусида портлаш юз берди ва  ундаги нефтнинг бир қисми  денгизга тукилди.

Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Сайид Аббос Мусавий Қизил денгизида Эрон нефт танкерига қарши қилинган ҳужумга аксиламал кўрсатиб, Эрон нефт танкери миллий кампанияси томонидан амалга оширилган терговлар шуни кўрсатдики, Эрон нефт танкери Қизил денгизининг шарқидан ўтиш каридори яқинидан ярим соат оралиғида икки марта нишонга олинди,-деб айтди. 

Ўтган бир неча ой давомида Қизил денгизда Эрон нефт танкерига қарши бўзғинчилик сайъ-ҳаракатлар амалга оширилган эди ва ушбу сайъ-ҳаракат ва ҳодиса юзасидан тегишли тергов ва тадқиқотлар олиб борилмоқда.  

Қизил денгизида Эрон нефт танкерига ҳужум қилиш ОАВ миқёсида ва айрим мамлакатлар, жумладан Россия ва Хитойнинг  аксиламал кўрсатиши сабабига айланди. 

Эрон Ислом Жумҳурияти бир неча марта минтақада нотинчликлар келтириш учун ҳаракат қиладиган унсурлар ва жараёнлар борлигидан огоҳлантириш берганди. 

Стратегик тадқиқотлар марказининг глобал изланишлар дастури директори Дияко Ҳусейний бир неча вақт олдин БАА соҳиллари яқинидаги Фажира портида ҳам бунга ўхшаган нефт танкерига ҳужум қилинганидан фақат бир неча ҳафта ўтишидан сўнг Уммон денгизида иккита нефт танкерига қилинган шубҳали ҳужумга ишора этиб, ушбу ҳужумлар пардасининг орқа томони гумонсирашларни вужудга келтиради,-деб айтди. 

Нефт танкерларига ҳужум қилиш ҳодисаси катта ва кенг оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. 

Албатта нефт танкерлар хавфсизлигини таминлаш учун ғарблик кузатувчилар ва расмийларнинг тақдим этган таклифлари ҳам одамни мулоҳаза этишга ундайди. Чунки бу ҳодисалар кескинликларни халқаро бир бўҳронга айлантириши мумкин. 

Террористик ушбу ҳаракатлардан эҳтимолий мақсад минтақа мамлакатларини бир-бирига қарамақарши қилиб қуйишдан иборат.

Ўтган июнь ойида Уммон денгизида иккита нефт танкери ҳужумга юзмаюз бўлди. Сиёсий доиралар ва ОАВ бу портлашларни Форс кўрфази минтақасини Эронга босим ўтказишни кучайтириш ва уруш томон йўналтириш учун урушқоқларнинг фитна найрангларга юзмаюз этиш ва дипломатияга қарши амалга оширилган шубҳали сайъ-ҳаракат деб билишди. 

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Қосим Изиддин шундай фикр билдиради: "Форс кўрфази минтақасининг шароитини уруш остонасига юзмаюз этиш учун фитначиларнинг фитна-найрангли сайъ-ҳаракатларидир". 

Охирги бир неча ой давомида амалга оширилган сценариялар, шу жумладан Гибралтар бўғозида Эрон нефт танкерини ҳибсга олиш учун Англия кучларининг қароқчилик сайъ-ҳаракати ҳам минтақада кескинликларни кучайтириш йўлида амалга оширилган сайъ-ҳаракати жумласидандир.

Бу нарса Оқ Уй ва Америкага иттифоқчи бўлган экстремистик қанотларнинг Эронга қарши ўз назарида бўлган коалиция орқали фазо яратишни вужудга келтириш ва Теҳронни бундай харажотларнинг омили деб таништирш учун олиб бораётган сайъ-ҳаракатлардир. 

Эрон нефт танкерига қилинган ҳужум ўтган ойлар давомида кескин жараёнлар жиҳатида Эрон атрофидаги муҳитларда кескинликларни ижод этиш ва кемалар ҳаракат қиладиган муҳим йўлларда нотинчликларни яратиш учун амалга оширил сценария саналади.  

Бироқ, бу жараёнлар минтақадаги барқарорлик ва тинчликка барҳам берадиган жараёнлар ҳисобланади. Бундай ҳодисаларнинг такрорларинишидан дунё зарар кўради. Чунки бу нарса  нотинчликларга замин яратади ва бу нарса ҳеч қайси бир мамлакатнинг манфаатида эмас. Денгиз қароқчилиги ва Форс кўрфази ҳамда халқаро сувларда нотинчликлар яратиш минтақага катта зарар етказадиган хатарли уйиндир. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби айтганидек, ушбу сайъ-ҳаракатлар, шу жумладан минтақа атроф-муҳитининг ифлосланиши учун барча жавобгарлик хатарли фитначилар омилларининг масъулиятидадир.

Ёрлиқ

Шарҳ