октябр 16, 2019 17:10 Asia/Tashkent
  • Арбаини Ҳусейний маросмининг паёми

Арбаини Ҳусейний кўча намойишлари маросими исломий маданият ва тарихда узоқ ўтмишга эгадир. Аммо бу маросим охирги йилларда халқаро йирик бир ҳодисага айланиб қолган.

Арбаини Ҳусейний маросимининг миллионлаб йирик кўча намойишлари турли паёмларга эгаким, унинг энг муҳим паёмлари жумласидан инсоний маърифатнинг кенгайиб бориши, ирқпарастликни инкор этиш, тинчлик ва осойишталикни ривожлантириш, ижтимоий алоқаларда ахлоқий тизимнинг ҳоким бўлиши, мухолифларнинг қупол хатти-ҳаракатларидан Имом Ҳусейн (а) издошларининг қурқмаслиги ҳамда Ғарбий Осиё минтақасида муқовимат ҳаракатининг қудрат топишига ишора этиш мумкин. 

    Арбаини Ҳусейний кўча намойишларининг илк паёми шундан иборатким, Имом Ҳусейн (а)-га нисбатан меҳр-муҳаббат кўрсатиш шиа мусулмонлари ўртасида ваҳдатни вужудга келтирувчи омилдир. Карбало ҳодисаси ва Имом Ҳусейн ҳамда ул ҳазрат ёронларининг шаҳодати шиа мусулмонлари жамиятида мазҳабий қараш ва тафаккур қилишнинг пойдеворини ташкил этадиким, вақт ўтиши билан нафақат Карбалодаги ҳодисани эслатади, балки шиа мусулмонлари учинчи имомининг шаҳодат топганини қадрлаш халқаро бир ҳодисага айланган. Чунончи, турли мамлакатлар ҳатто мусулмон бўлмаган мамлакатларнинг халқлари ҳам Арбаини Ҳусейний маросимида иштирок этишади. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг таъбирлари билан ифодалаганда, Арбаини Ҳусейний кўча намойишлари "Ҳусейний маърифат" кенгайишининг рамзидир. 

   Арбаини Ҳусейний кўча намойишларининг иккинчи паёми шундан иборатким, ирқпарастликни маҳкум этади. Ирқпарастлик дунё қудратлари, айниқса Американинг  асосий сиёсатига айланган ва сионистик режим ҳам ўзининг ирқпарастлик стратегияси сояси остида Фаластин мазлум халқини ўлдириш ва Ғазза секторини барча томонлама қуршовга олишини давом эттираётган бир вақтда, Арбаини Ҳусейний кўча намойишларида шиа мусулмонларидан ташқари, аҳли суннат ва бошқа динлар, айниқса масеҳийлик шунингдек қоратанли ҳамда оқтанли халқлар ҳам иштирок этишади. 

Бу мавзў шуни кўрсатадики, ислом мубин динининг зоти нафақат ирқпарастликни рад этади, балки уни ботил деб билашади. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ироқлик вакиллар билан учрашганларида, Имом Ҳусейн (а) фақат шиа мусулмонларга тегишли эмас, балки шиа ва сунний мусулмонлардан бошлаб инсониятга тааллуқлидир. Шунинг учун биз Арабини Ҳусейний маросимида мусулмон бўлмаган одамларнинг иштирок этишига ҳам шоҳид бўлмоқдамиз,-деб таъкидладилар. 

Арбаини Ҳусейний кенг кўламдаги намойишларнинг учинчи паёми шундан иборатким, бу ҳодиса бутун дунёда осойишталик ва тинчликнинг рамзидир. 

Турли мамлакатларнинг халқлари ҳатто турли ирқ ва динларга тегишли халқлар ҳам Арбаини Ҳусейний кўча намойишларида иштирок этишади. Аммо кўча намойишларда иштирок этувчиларнинг ўртасида ҳеч қандай душманлик, уруш, нотинчлик ёки тартибсизлик мушоҳада этилмайди.  

Террористик урушлар ва мамлакатлар ўртасидаги урушлар билан гирифтор бўлиб қолган Ғарбий Осиё минтақасида бу кўча намойишларнинг ўтказилишини тасаввур этсак, ушанда бу мавзў аҳамият касб этади.

Арбаини Ҳусейний кўча намойишларида тинчликни талаб этиш ва ҳар қандай душманликдан нафратланиш намоён бўлади. Бу эса исломий пок таълимотлардан келиб чиққанким, америкалик ислом қаршисида тўради.  

Имом Ҳусейн (а) ва Арбаинмаросими ўзига хос макон ва замонда мўминларнинг қалбларини бирлаштирди ва унга халқаро обрў-эътибор бера олди. Гина-кудурат ва мушкулотларга қарамай қабилалар ва гуруҳларни бирлаштирди ва бирбирларини тушуниш ва ҳамдард бўлишлари учун имкон яратди.  

Арбаини Ҳусейний намойишларининг тўртинчи паёми шундан иборатким, ахлоқий тизим ижтимоий алоқаларга ҳоким бўлади. Уруш, душманлик, зўравонлик тўқнашувлар ижтимоий алоқаларга ахлоқсизликнинг ҳоким бўлишини англатади ва Арабин маросимида намоён бўладиган осойишталик ва тинчлик ижтимоий алоқаларга ахлоқ ҳоким бўлишининг тимсолидир. 

Муҳаммадризо Хушру бу ҳақда шундай ёзади: "Арабини Ҳусейний азим маросимида кенг кўламдаги ахлоқий тизим одамларнинг ижтимоий алоқаларига шу даражада тасир етказадиким, миллат, қабила,қавм, бойлик, мансаб ҳатто мазҳаб асосида, ҳеч қандай тақсимлаш ва табақаларга ажратиш ушбу муқаддас намойишда шаклланмайди. Бу аёмда ҳар қайси йўлдан Карбало томон қадам қуйсангиз, зиёратчиларга хизмат кўрсатиш мақсадида фидокорлик, самимийлик ва ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш учун рақобат қилиш каби инсоний ахлоқнинг қизғин жараён топишини мушоҳада этасизки, шак-шубҳасиз Ҳусейний каромати остида маънога эга бўлади. Бу инсоний ҳаракат моддийлик асосида шаклланган ҳаракат эмас, бу инсоний ҳаракат фақат ҳис-туйғуга берилиб кетган мақсадсиз жараён эмас, балки меҳр-муҳаббат ва меҳрубонлик ҳис-туйғуси авжида шундай ақлоний пойдеворга устувор тўрган ҳаракатдирким, Худо динини исботлашни Худо валийсининг кароматида деб билади". 

Арбаин кўча намойишларининг бешинчи паёми эса шундан иборатким, Имом Ҳусейн (а) фикри ва йўлининг давомчилари мақсад ва режалаштирилган зўравонликлар ва фитна-найранглардан қурқишмайди. 

Арбаини Ҳусейний кўча намойишлари шундай бир шароитда ҳар йили шукўҳли тарзда ўтказиладиким, унинг мухолифлари зўравонликни кенгайтириш билан ушбу кўча намойишларда Имом Ҳусейн (а) издошларининг кенг кўламдаги ҳузурларига монеа  яратишга ҳаракат қилишади. 

Аммо Сайидуш-Шуҳадо (а)-нинг издошлари бундай ҳодисалардан қурқмасдан бу кўча намойишларни ўтказишларига қўшимча, ижтимоий алоқаларда ҳурмат-эҳтиром, тинчлик ва биродарликни қайта тиклашишига ҳаракат қилишади. 

Жорий йилда Арбаини Ҳусейний маросими бошланиши арафасида, Ироқ халқи ва ушбу мамлакатнинг айрим минтақалари давлатга қарши эътирозларли кўча намойишларнинг шоҳидига айланди ва айрим ички унсурлар ва айрим хорижий мамлакатларнинг дахолат этишлари билан тўқнашувларга олиб келди. Натижада 100  киши ҳалок бўлди ва 6 минг нафардан ортиқ шахс тан жароҳати олди.

Бу эътирозларнинг мақсадларидан бири Арбаини Ҳусейний кўча намойишларига тасир етказишдан иборат эди. Аммо бу мақсад амалда татбиқ этилмади ва бу йилги кўча намойишларда ҳам Имом Ҳусейн (а) издошлари кенг ҳузур топишди.

Бу йилги Арбаини Ҳусейний кўча намойишлари шуни кўрсатдики, Имом Ҳусейн (а)-нинг издошлари ҳушёр ва огоҳ бўлишган ва режалаштирилган зўрвонликлардан қурқишмайди.

Ҳақиқатан ҳам Арбаини Ҳусейний кўча намойишлари нафақат мусулмонлар учун балки дунёнинг бутун эрксеварлари учун  адолатхоҳлик намойишига айланган.

Арбаини Ҳусейний кўча намойишларининг олтинчи паёми шундан иборатким, бу намойиш Ғарбий Осиё минтақасида муқовимат ҳаракатининг қудрати саналади. Маданий жозибалик асосида шаклланган ва шиа мусулмонлари эътиқодларидан илдиз олган бу ҳодиса халқаро тизим ва ислом дунёси сатҳида шиа мусулмонлари қудратининг унсурларидан биридир. Бу ҳодиса ваҳдатни ижод этиш ва муносабатларни яхшилашига қўшимча, турли сиёсий фаолиятларга эга бўлиши мумкин.

Салафий ва такфирий гуруҳларнинг таҳдид солишларига қарамай  20 миллиондан ортиқ жамият билан Арбаини Ҳусейний кўча намойишларини ўтказиш Ғарбий Осиё минтақаси миқёсида муқовимат ҳаракатининг қудратини намоён этади. Бу қудрат Ошуро маросимининг маданиятидан илдиз олади. Бу маданиятда зулм маънога эга эмас. Бу қудрат ҳеч ким ва ҳеч қайси бир мамлакатга зулм қилмайди. Бу маданиятда зулм билан қарши кураш олиб бориш мавзўси махсус ўринни эгаллайди. Мазлумни ҳимоя этиш ушбу маданиятнинг пойдеворини ташкил этади. 

Ёрлиқ

Шарҳ