октябр 21, 2019 17:01 Asia/Tashkent
  • Эрон Хитойдаги

Хитойнинг "Сян-Шан" хавфсизлик саммитига қатнашиш учун ушбу мамлакатга сафар қилган Эрон қуролли кучлар бош штабининг ўринбосари генерал Маҳдий Раббоний Пекинда Ирна ахборот агентлиги билан қилган ўз сўҳбатида, Хитой ва Эрон ўртасидаги алоқалар кенгайиши минтақада хавфсизлик барқарор бўлиши сабабига айланади,-деб айтди.

Генерал Раббоний Пекинда 70 мамлакатдан ортиқ намояндаларининг ҳузур топиши билан уч кунлик "Сян-Шан" 9 -чи халқаро хавфсизлик саммитида иштирок этиб, бугун нутқ сўзлаши режалаштирилган. 

Эрон қуролли кучлар бош штабининг ўринбосари генерал Маҳдий Раббоний "Сян-Шан" хавфсизлик саммитини ўтказишдан мақсадни терроризм билан қарши курашиш ва хавфсизлик бўйича ўзгаришларни таҳлил этишдан иборат деб билиб, терроризм, шу жумладан ИШИД террористик гуруҳи билан қарши кураш олиб боришда ўтган йиллар давомида Эроннинг касб этган яхши тажрибасини эътиборга олган ҳолда, бу саммитда  устувор хавфсизликни ижод этиш ва нуқтаи назарларини баён этишда тасирчан рол уйнаши мумкин,-деб таъкидлади. 

Осиё минтақаси хавфсизлик таҳдидларга юзмаюз бўлган ва бу таҳдидлар коллектив манфаатнинг зараридадир. Терроризм, зўравонлик, адолатсизлик ҳамда манаполия қилишдан озод минтақани ижод этиш учун коллектив манфаатларни дарк этиш ҳамда ҳамкорлик қилиш ва ҳамжиҳат бўлишдан бошқа чора йўқ. Бу стратегия нафақат Осиё минтақаси, балки бутун жаҳон учун зарурдир. 

Хитой ОАВ эксперти Ли Ҳиён терроризм минтақадаги барча мамлакатлар учун хатар соладиганига ишора этиб, Ғарбий Осиё хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва бошқа мамлакатлар билан маслаҳатлашув олиб бориш учун Эроннинг олиб борадиган сайъ-ҳаракатини муҳим деб билди ва минтақада Эрон билан ихтилофларга эга бўлган бошқа мамлакатлар сиёсий йўл ва маслаҳатлашув асосида биргалашиб бутун минтақанинг хавсизлигини таминлаш ва терроризмни мағлуб этиш учун масалани ҳал этишлари керак,-деб айтди.

Эроннинг минтақа барқарорлиги ва тинчлигини таминлашда уйнайдиган роли минтақада устувор тинчликни ижод этиш учун ҳамкорлик қилиш ва ҳамжиҳат бўлишга асосланган.

Эроннинг уйнайдиган ролини икки жиҳатдан таҳлил этиш мумкин:

Биринчи жиҳат мамлакатларнинг хавфсизлигига бевосита таҳдидлар билан қарши кураш олиб бориш учун хавфсизлик стратегиясини ўзига қамраб олади.

Иккинчи жиҳат эса, Эроннинг хавфсизлик масаласида уйнайдиган ролидан иборат. Халқаро хавфсизлик ва минтақавий йиғилишларда Эроннинг фаол иштирок этиши ана шу доирада амалга оширилмоқда.

"Сян-Шан" халқаро хавфсизлик саммити бу нуқтаи назардан кенг кўламда муштарак таҳдидлар мавжудлиги ва минтақанинг ҳозирги вазъиятини эътиборга олган ҳолда, маслаҳатлашиш ва ҳамжиҳат бўлиш учун фурсат яратади.

Эрон Ислом Жумҳурияти моддий қудрат ва босим ўтказиш билан бошқа бир мамлакатни ўз ҳукмронлиги остига қуйиш учун олиб бориладиган бирёқлама сиёсат билан мухолифдир. Эрон шунингдек, химиявий қуроллардан олиб ядровий оммавий қирғин қилиш қурол-яроқларгача бўлган қурол-яроқларни ишлаб чиқаришга ҳам мухолифдир. Эроннинг стратегик сиёсати барча мамлакатлар билан конструктив муносабатда бўлишдан иборатдир.

Эрон Ислом Жумҳурияти минтақада муҳим рол уйнайдиган мамлакат сифатида, коллектив хавфсизлик ва тинчликка кафолат бериш мақсадида хавфсизлик ва сиёсий кўптомонлама ва иккитомонлама механизмларни тайёрлаш ва тасдиқлаш учун тайёр эканлигини эълон қилган ва мавжуд бўлган таҳдидлар билан қарши курашиш учун ҳамкорлик қилишни қўллаб-қувватлайди. 

Бу ҳамкорлик минтақанинг ҳозирги шароитида стратегик аҳамиятга эга.

Глобал Таймз нашрияси ўз мақоласида шундай ёзади: "Эрон ва Хитой турли соҳаларда яхши алоқаларга эга. Хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиши эса ўзаро муносабатларни кенгайтиришга кўмак беради." 

Шу доирада, генерал Раббоний таъкидлаганидек, Хитой Форс кўрфази ва Ғарбий Осиё минтақасидан энергетикани импорт қиладиган муҳим мамлакатлардан саналади. Эрон ва Хитой ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш икки мамлакатга кўмак беради ва муштарак манфаатларга эга бўлишлари сабабли иқтисодий муносабатларини ривожлантириш ва ҳарбий ҳамкорликлар билан иқтисодий соҳада барқарор хавфсизликни ижод этиши мумкин. 

Америка минтақа ичкарисида муносабатларнинг кенгайиши ва ҳамжиҳатлигига монеа яратаётгани бир шароитда бу мавзў катта аҳамиятни касб этади. 

Албатта бу ҳамкорликлар минтақанинг осойишталиги ва барқарорлигининг мустаҳкамланишига катта кўмак беради.  

Ёрлиқ

Шарҳ