октябр 23, 2019 14:25 Asia/Tashkent
  • Америка мудофаа вазири Арабистонга сафар қилди

Америка президенти Дональд Трамп доим ўзининг минтақадаги иттифоқчиларини қўллаб-қувватлашни таъкидлайди ва Саъудия Арабистони Вашингтоннинг минтақадаги асосий шерики сифатида, Оқ Уйнинг минтақавий сиёсатида ўзига хос ўринни эгаллайди.

Бу ҳақда Арабистонга сафар қилган Марк Эспер сешанба куни (22 октябр)  Арабистон валиаҳди Муҳаммад бин Салмон билан учрашганидан кейин Вашингтон Арабистога кўмак беришни ўз зиммасига олган,-деб айтди. 

Эспер Эроннинг нотинчликлар келтириб чиқарадиган фаолият олиб бориши сабабли Арабистон ўзини ҳимоя қилиши учун бу мамлакатга ёрдам беришни ўз зиммамизга олганмиз,-деб таъкидлади.

Эспер душанба куни Арабистоннинг етакчи расмийлари билан учрашиш ва музокара қилиш мақсадида олдиндан эълон қилинмаган тарзда Арабистон пойтахти Риёзга сафар қилди.

Америка мудофаа вазирининг Арабистонга сафар қилиши Уммон денгизи ва Форс кўрфазида АҚШ ва бошқа 50-та мамлакатларнинг денгиз ўқув машғулотлар ўтказилиши билан тўғри келади. 

Америка мудофаа вазири шундай бир ҳолда асоссиз иддао қиладиким, Эрон бир неча маротаба Форс кўрфазида умумий хавфсиз тизимини ижод этишни эълон қилиб, минтақада бегона кучларнинг ҳузур топиши, айниқса америкалик кучларнинг минтақада барқарорсизлик ва кескинликлар келтириб чиқаришнинг сабаби деб билганди.

Албатта Эронга қарши асоссиз иддаолар қилишдан америкалик ушбу етакчи расмийнинг мақсади Арабистон ҳокимларининг Вашингтонга қарам бўлиши, қурол-яроқларни сотиш мизонини кўпайтириш, Арабистонда кўпроқ ҳарбий ҳузур топиш ва Саъудия режимидан кўпроқ манфаат олишдан иборатдир.  Икки ҳафта олдин эълон қилинган ҳарбий тажҳизотларни ва ҳарбий кучларни жўнатиш ҳақида Пентагоннинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари ана шу мақсадда ижро этилди.

Трамп давлатининг бу сайъ-ҳаракати Арабистон шарқидаги Харис ва Бақиқда жойлашган Арамко нефт таъсисотига Яман муқовимат кучларининг амалга оширган охирги ҳужумидан кейин амалга оширилди ва бу ҳужум натижасида Арабистон нефтини экспорт қилиш мизони ярим бараварга камайди.

Вашингтон бу ҳодисада бевосита Эронни айбдор деб билиб, Эронни бу ҳужумнинг масъули деб эълон қилди. Ҳолбуки, Теҳрон бу айбловларни рад этди ҳамда Арабистон ва Вашингтоннинг бу айбловини асоссиз ва мантиқсиз  деб билди. 

Пентагон бундан олдин 2019 йил сентябр ойида 200 ҳарбий ва октябр ойида 1000 нафар ҳарбийни Арабистонга жўнатди ва эндиликда, янги ҳарбийларни жўнатиш билан Арабистонда жойлашган америкалик ҳарбийларнинг сонини 3000 кишига етказмоқда.

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео бу ҳақда Америка Саъудия Арабистонининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида, ушбу мамлакатда кўпроқ ҳарбий тажҳизотлар ва кучларни жойлаштирмоқда,-деб иддао қилди. 

Трамп давлатининг сиёсати доим Саъудия Арабистонини ҳимоя қилишдан иборат. Саъудия Арабистони минтақада Вашингтон учун иқтисодий ва стратегик шериклардан бири ҳамда Америка қурол-яроқларини сотиб олувчи катта мамлакатлардан бири саналади. Шунинг учун Трамп давлати Арабистон билан ўз алоқаларини узишни хоҳламайди. Бунга қўшимча, Трамп бу мамлакатга бир восита сифатида қарайди ва бир неча маротабалар Саъудия режимини таҳқирлаб, Арабистонни "соғин сигир"-га ўхшаттирди.

Америка президенти Арабистоннинг нефт обьектларига амалга оширилган ҳужумлардан кейин ушбу мамлакатни ҳимоя этиш учун саъудияликлар томнидан кўпроқ пул тўлашни талаб қилди.

Трамп Саъудия расмийлари Вашингтоннинг Риёзга кўрсатадиган ҳар қандай кўмакларининг харажотини тўлашни ўз зиммаларига олишган,-деб таъкидлади.

Трамп душанба куни Арабистон Арабистон Америка ҳимояларининг харажотини тўлайди ва бундан олдин бундай эмасди,-деб айтди.

Бироқ, Форс кўрфазида Америка ҳарбийларини жойлаштириш ва Арабистонда америкалик ҳарбийларини ва тажҳизотларини кўпайтириши Яман муқовимат кучларининг ҳужуми баробарида бу мамлакатнинг хавфсизлик масаласига кўмак бермади ва бермайди ҳам.

Эрон Ислом Жумҳурияти Форс кўрфазида ҳарбий тўқнашув ва гижгижлантирувчи ҳар қандай сайъ-ҳаракатларнинг оқибати ҳақида огоҳлантириш берган.

Ёрлиқ

Шарҳ