декабр 04, 2019 15:41 Asia/Tashkent
  • Душанбе раиси Тошкент бўйлаб саёҳатда (Фотожамланма)

Кеча 3 декабрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрининг мери, мамлакат президенти Эмомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Эмомали Тошкентга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Меҳмонни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олган эди. Шунингдек, кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомалини қабул қилган эди.

Шунингдек, Рустами Эмомали бошчилигидаги делегация аъзолари Тошкентдаги диққатга сазовор жойларга пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамроҳлигида ташриф буюрди.

Дастлаб меҳмон “Ҳумо Арена” муз саройи ҳамда унинг имкониятлари билан танишди.

Шунингдек, делегация аъзолари “Наврўз” боғига бордилар ва у ерда барпо этилган этно шаҳардаги ўзига хосликлар билан танишдилар.

Делегация аъзолари Юнусобод туманидаги Ички ишлар бўлимининг янги биносини ҳам кўздан кечириб, тизимда қўлланилаётган янги техника ва технологиялар ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали бошчилигидаги делегация аъзолари Tashkent cityʼда бўлиб, у ерда фойдаланишга топширилган боғ ва иншоотлар билан ҳам танишдилар.

Меҳмонлар Tashkent cityʼнинг кечки, ёғдулар оғушидаги гўзал манзараси ва мусиқали фавворанинг ёқимли кўринишидан ҳам баҳраманд бўлдилар.

Ёрлиқ

Шарҳ